Тошкент шаҳри Миробод туманида пневматик милтиқ ёрдамида ҳайвонларни пойлаб юрган фуқаро ушланди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 12 февраль куни М.Н. исмли аёл «Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига ариза ёзган. Ариза Миробод тумани ИИБга етказилган. Аёл ўз мурожаатида милтиқда мушук ва итларни отиб юрадиган қўшниси И.А.га (29 ёшли) чора кўришни сўраган.
Қоидабузар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 1-қисми (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) бўйича баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар судга йўналтирилган.
Миробод тумани маъмурий ишлар бўйича суди И.А.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг юқорида қайд этилган моддалари бўйича айбдор деб топган. Унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ белгиланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади