Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг халққа йўллаган очиқ мурожаатига ўз муносабатини билдирди.
Ҳоким хатида сўнгги кунларда жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган ҳолатларга ўз муносабатини билдирганди. У Комил Алламжонов билан ўрталарида ҳеч қандай совуқчилик, тортишув юзага келмаганини, доимо ҳамкорликда ишлашларини айтиб, турли уйдирмаларни тарқатаётганлардан уларнинг ишлашига халақит қилмасликни сўраган.
Алламжонов унинг фиклари ҳақиқат эканини маълум қилиб, ўзаро муносабатлари яхши эканини таъкидлаб ўтган.
«Албатта, Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳақ гапни айтган. Бизнинг орамизда ҳеч қандай совуқчилик йўқ ва муносабатларимиз яхши. Мен у киши билан 8 йилдан ортиқ вақтдан бери танишман. Тан олиб айтаманки, ҳоким тадбиркорликни, катта лойиҳаларни, қурилишларни яхши эплайди ва анча ишлар қиляпти. Лекин битта муаммо кўпинча унга халақит беради. Бу ҳам бўлса — унинг гапга йўқлиги. Шу туфайли ҳам кўплаб тушунмовчиликлар юзага келади. Асосийси иш кетяпти.
Гап билганга бир танга, иш билганга минг танга», — дея ёзган Алламжонов. Ва пост остида #ithurarkarvonsurar хештегини қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, имло хатолари кўп бўлган бу баёнотни чиндан ҳам Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўзига тегишли эканини ҳокимликнинг бирон расмий вакилидан тасдиқлаш имкони бўлмаганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди