Сардор Ражабов / Фото: АОКА
2021 йилги қабулдан 6 та ОТМда биринчи блоки чет тили бўлган йўналишларда хорижий тилдан ижодий имтиҳон олинади. Бугун, 22 феврал куни ўтказилган матбуот анжуманида Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов ижодий имтиҳонларни ўтказиш қандай режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берди.
Сардор Ражабовнинг қайд этишича, 6 та ОТМнинг ижодий имтиҳон олиниши режалаштирилган йўналишларига ўтган йилги қабулда 48 минг атрофида абитуриент ҳужжат топширган. Демак, бу йилги қабулда тахминан шунча абитуриент учун ижодий имтиҳон ташкиллаштириш режа қилинади.
Ижодий имтиҳон қандай шароитда ўтади?
“Ижодий имтиҳонни ўтказишда тинглаб тушуниш кўникмаси (Listening) учун алоҳида шароитлардаги хоналар керак бўлади. Бу бўйича биз Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишганмиз. Ҳозир ҳар бир ОТМда ахборот-ресурс марказлари бор ва улар сифатли компьютерлар билан таъминланган. Вазирлик билан имтиҳон олиш учун ушбу марказлардан фойдаланиш бўйича келишувга эришилган”, – деди Сардор Ражабов матбуот анжуманида.
Мандат кечикмайдими?
ДТМ директори ўринбосари берган маълумотга кўра, ҳозирча ижодий имтиҳонни абитуриентларни рўйхатга олиш тугаб, асосий тест синовлари бошлангунгача бўлган муддатда ўтказиш режалаштирилган.
“Биринчи бўлиб ижодий имтиҳонларни ўтказиб, асосий тест бошлангунга қадар уларнинг натижасини эълон қилишга ҳаракат қиламиз”, – деди Сардор Ражабов.
Шунингдек, қўшимча қилинишича, чет тилларидан ижодий имтиҳон саволлари B1 даражада бўлади ва бу жуда осон.
Эслатиб ўтамиз, чет тилларидан ижодий имтиҳон олинадиган ОТМлар қуйидагилар:
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
- Самарқанд давлат чет тиллари институти;
- Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Қуйидаги ОТМларнинг хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларига:
- Тошкент давлат педагогика университети;
- Қўқон давлат педагогика институти;
- Нукус давлат педагогика институти. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди