date
views 954

Ўзбекистоннинг IMAN компанияси 1 млн доллар миқдордаги инвестицияларни жалб қилди

Ўзбекистоннинг IMAN компанияси 1 млн доллар миқдордаги инвестицияларни жалб қилди
Фото: IMAN
Ислом молияси соҳасида фаолият олиб борувчи IMAN финтек компанияси 1 млн доллар миқдордаги инвестицияни ўзига жалб қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Battery Road Digital Holdings, Tesla Capital, Le Mercier’s Capital, Uzcard Ventures, IT-Park Investments ва Vector Crypto Capital каби олтита венчур фонди компания сармоядорларига айланди.

Жалб қилинган пуллар мобил иловалар, таълим лойиҳалари, шунингдек, янги бозорлардаги имконият ва шароитларни ўрганишга сарфланади.

Жамоа асосан мусулмонлар яшайдиган ва электрон тижорат юқори даражада ривожланган мамлакатларга кириш режаларини ишлаб чиқишни йўлга қўйиб бўлган.

Компания иккита маҳсулотни тақдим этади: IMAN Invest сармоялар хизмати ва IMAN Pay муддатли тўлов хизмати.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистоннинг IMAN компанияси 1 млн доллар миқдордаги инвестицияларни жалб қилди