1 915
Самарқандда Қирғизистон фуқароси кўрсатмалари асосида фаолият олиб бораётган 8 нафар шахс ушланди
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи А.О. бошчилигидаги 8 нафар маҳаллий фуқаро ижтимоий тармоқларда виртуал халқа тузиб, «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти ғоялари билан йўғрилган материалларни мунтазам равишда тарқатиб, муҳокама қилиб келганликлари аниқланди.
Шунингдек, мазкур гуруҳ етакчиси А.О. интернет тармоғи орқали «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилоти ғоявий раҳномаларидан бири 1980 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси М.Х. (лақаби Маҳмуд Абдулмўмин) билан алоқа боғлаб, унинг кўрсатмалари асосида фаолият олиб бораётганлиги аниқланди.
Ўтказилган тадбир давомида, «виртуал халқа» аъзоларининг ноқонуний фаолиятини фош этувчи ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилди ва халқа аъзоларига нисбатан ЖКнинг 159-моддаси 1-қисми, 244 (прим-1) моддаси 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди