22:08 / 26.02.2022
1 226

Шавкат Мирзиёев: «40 йил пахта билан шуғулланиб, одамларни қашшоқ қилиб юбордик»

Шавкат Мирзиёев: «40 йил пахта билан шуғулланиб, одамларни қашшоқ қилиб юбордик»
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи давомида Беруний, Амударё, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари ҳокимлари билан савол-жавоб қилди. Бу «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди. Президент Беруний тумани ҳокими Отабек Сапарбаевнинг ишидан норозилигини айтди.

«Сапарбаев, сени ишдан олмаслигим учун Худойбергенов, Муратов ва Кенжаев билан мени қандай қилиб ишонтира оласан? Қандай қилиб ишлай оласан, 10 мингта иш жойи ярата оласан ва одамларни рози қиласан? Мен туманга берилган пулларни айтдим, бу камида 100 миллиард сўм қўшимча пул. Бу пулни ҳеч қачон тушингда кўрмагансан. Хўш, мен бу пулни нега ташлаб кетишим керак?», — дея танқидий савол қўйди Шавкат Мирзиёев.

Ҳокимлар эса ишсизликка барҳам бериш бўйича ўз режаларини айтиб беришди. Давлат раҳбари тўртала ҳокимни эшитиб, нега ёшлар баланси деб куюниши, нега «темир дафтар»даги рақамларни кўриб юраги оғришини айтди. Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳада қиладиган катта ишлар борлиги ва қўл остидагилар ҳам бу оғриқларни ўз танасида ҳис қиляптими, йўқми, шуларни сўради.

«Сен биз пахта билан шуғулланиб юрганимизда ишламаганинг учун бахтлисан. 40 йил пахта билан шуғулланиб одамларни қашшоқ қилиб юбордик. Тиббиётга эътибор бермадик, ўқитувчилар кўчага чиқиб кетишди, ‘семечка’ сотиб юришди. Ўқитувчининг ойлик маоши, китоб, мактаб таъминоти билан шуғулланмадик», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Беруний ҳокимига «ўзининг ишонган вакили бўлиб, сектор раҳбарлари билан ўн минг киши нима бўлади, саволига жавоб топа олса, ишда қолишини» айтди.

«Мен гаплашган ҳоким ёрдамчиларининг ичидан ҳоким ҳам топдим. Кўзи ёниб турибди: билади, ўзини қийнайди. Нега уни ҳоким қилмаслигим керак? Ёш экан, ёш бўлса бўлаверсин», — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «40 йил пахта билан шуғулланиб, одамларни қашшоқ қилиб юбордик»