Президент катта ҳаётга тайёр бўлмаган ёш қизларни турмушга бериш муаммосига тўхталди

Президент катта ҳаётга тайёр бўлмаган ёш қизларни турмушга бериш муаммосига тўхталди
Фото: Президент матбуот хизмати
Оиланинг жамиятдаги роли ва унинг маънавиятини ошириш долзарб масалалардан биридир. Йиғилишда Президент шундай деди:

«Фарзанд тарбияси, келгуси тақдирида ота-онанинг масъулиятини оширишимиз керак. Мен буни бежиз айтаётганим йўқ. Чунки ҳаётда шу билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда.

Шу ўринда оғриқли бир савол: нима учун ҳали катта ҳаётга тайёр бўлмаган ёш қизларни турмушга бериш ҳолатлари камайгани йўқ?

Афсуски, баъзи оналар қизини имкон қадар тезроқ узатишга ҳаракат қилади. Фарзандининг кўнглида қандай орзу-истаклари, мақсадлари борлиги билан қизиқмайди. Ўқиган, касб-ҳунари бор аёлларини ишлашига йўл бермаётган эркаклар ҳам бор.

Ўз даврида жадид боболаримиз қизларни оилага тайёрлаш, аёлларни миллат тарбиячисига айлантиришга энг муҳим масала деб қараганлар

Буюк маърифатпарвар Абдурауф Фитрат: “Фарзандларимизни яхши хулқ эгалари қилиб тарбиялашимиз учун аввало, миллат оналари тарбия ва илм олишлари лозим”, деб ёзган эди. Бу даъват бугун ҳам жамиятнинг бош вазифаларидан бири ҳисобланади
».

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар