
Молдова ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш масаласини ишлаб чиқиш бошланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, 2022 йил 7-8 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 428 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 69 нафар аёл, 48 нафар вояга етмаган шахс ва 11 нафар чақалоқ олиб келинди.
28 февралдан 8 мартга қадар 21 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 4 787 нафар ўзбекистонлик қайтарилди.
Маълум қилинишича, 8 март куни яна иккита рейс амалга оширилиши режалаштирилган.
“Шу билан бирга, Молдова Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш масаласини ишлаб чиқиш бошланди”, дейилади ТИВ хабарида.
Ўзбекистон ФуқаролариМолдова РеспубликасиТашқи Ишлар ВазирлигиАвиарейс ТашкиллаштиришУруш ЖойлариМаҳаллий Ўзбеклар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар