Фото: ИИВ ахборот хизмати
Тошкент шаҳрида ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида пора талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. Қайд этилишича, жорий йил 2 март куни Тошкент шаҳар ИИББга МЧЖ раҳбари ариза билан мурожаат қилган.
У ўзи раҳбарлик қилаётган фирма ҳақида Статистика қўмитасининг электрон ҳисобларига реквизитлар хатолик билан киритилгани сабабли Давлат статистика қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармасига мурожаат қилганида, бошқарма бошлиғи ўринбосарларидан бири фирманинг СТИР рақамларини тўғрилаб, электрон ўзгартириш киритиш учун 200 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганини билдирган.
Мазкур мурожаатга асосан, шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Давлат статистика қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарларидан бири ариза муаллифидан 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди