2 087
Олий суд ҳам Юлдуз Усмонованинг «Хаста бўлма» шеъри бўйича шикоятини қаноатлантиришни рад этди
Шоир Йўлчи Рўзиев ва Юлдуз Усмонова ўртасидаги муаллифлик ҳуқуқига доир иш Олий судда ҳам кўриб чиқилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев хабар қилди.
Қайд этилишича, иш даъвогар Йўлчи Рўзиев фойдасига ҳал этилиб, Юлдуз Усмонованинг шикоятини қаноатлантириш рад этилган.
Эслатиб ўтамиз, шоир Йўлчи Рўзиев Юлдуз Усмоновадан «Хаста бўлма» шеъри учун 3 йилдан буён қалам ҳақини ололмаётгани ҳақида хабар берилганди. Тошкент шаҳар судларининг маълум қилишича, 2021 йилнинг 20 сентябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига «Хаста бўлма» қўшиғининг шеър муаллифидан муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси келиб тушган.
Мазкур даъво аризаси бўйича фуқаролик иши қўзғатилган. 29 октябрь куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, Юлдуз Усмоновадан даъвогар Йўлчи Рўзиевга 50 миллион сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида (135 миллион сўм) етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.
Кейинчалик 18 январь куни Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Юлдуз Усмонованинг туман суди қарори бўйича шикоят апелляцияси кўриб чиқилган. Суд ажримига кўра, 29 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Шоир Йўлчи Рўзиев Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг «Хаста бўлма» ҳамда «Севги изҳори» қўшиқлари матни муаллифи ҳисобланади. Юлдуз Усмонова «Хаста бўлма» қўшиғи матнига қалам ҳақи сифатида шоирнинг шеърий тўплами чоп этилишига кўмаклашишга ваъда берган. Бироқ Йўлчи Рўзиев бир неча йиллардан буён санъаткордан шеъри учун қалам ҳақини ололмаяпти.
Юлдуз Усмонова, Шоир Йўлчи Рўзиев, Олий суд, Хаста бўлма шеъри, Товон пули “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди