date
views 1 041

Саудия Арабистонининг йирик сайёҳлик компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади

Саудия Арабистонининг йирик сайёҳлик компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги бош консулхонаси томонидан “Zahid Travel Group” компанияси иш бошқарувчиси Аҳмад Родий билан учрашув уюштирилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Суҳбат чоғида Самарқанд, Хива, Бухоро ва Тошкент каби шаҳарлар бағридаги кўҳна меъморчилик ноёб ёдгорликлари, ўлканинг гўзал табиати, Ўзбекистон халқи кўп асрлик амалий санъати анъаналари, урф-одатлари ва байрамлари ҳар йили кўплаб хорижлик сайёҳларни ўзига жалб этаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашув чоғида Аҳмад Родий Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга сайёҳлар юбориш учун Ўзбекистонда фаолият кўрсатадиган йирик сайёҳлик компанияси билан ҳамкорлик ўрнатишга тайёр эканлигини маълум қилди. У Саудия Арабистони давлат ташкилотлари ёки хусусий сектор вакилларидан 50 нафардан иборат сайёҳлар гуруҳларини ташкил этиб, Ўзбекистонга юборишни режалаштираётганини айтди.

“Zahid Travel Group” компанияси 1958 йилда Саудия Арабистонининг илк сайёҳлик агентликларидан бири сифатида ташкил этилган. "Zahid Travel Group” турли давлат ташкилотлари ва хусусий сектор вакилларининг хорижга саёҳатларини ташкил этиш билан шуғулланади. Компанияда 36 миллатга мансуб 5 минг нафар ходим меҳнат қилади, бош қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саудия Арабистонининг йирик сайёҳлик компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади