date
views 2 054

Мусулмонлар идораси Рамазон ойи бўйича баёнот берди

Мусулмонлар идораси Рамазон ойи бўйича баёнот берди
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Рамазон ойи бўйича хабар билан чиқди. Унда айтилишича, идорада муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.

Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ Рамазон ойи киришини астрономик таҳлиллар асосида кузатиб боради ва унинг натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашига киритади.

Рамазон ойи бошланиши ҳақидаги хабар Уламолар кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мусулмонлар идораси Рамазон ойи бўйича баёнот берди