ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган текширув давомида Боёвут туманидаги масъулияти чекланган жамият биносида ноқонуний майнинг ферма фаолият юритаётгани аниқланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Аниқланишича, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган хорижий корхона ушбу МЧЖ биносини 2 йил муддатга ижарага олган ва у ерда 1491 комплект майнинг қурилмалари ҳамда 9280 дона видеокарталардан фойдаланган ҳолда майнинг ферма ташкил этган.
Натижада 2020 йилнинг август ойидан буён 7,7 миллион АҚШ долларига тенг криптовалюта ишлаб чиқарилган.
Бунинг учун МЧЖ ва хорижий корхона раҳбарлари ўзаро тил бириктириб, электр тармоғига уланиш учун туман электр тармоқлари корхонаси билан тузилган шартномада фаолият турига қуёнчилик фермаси ташкил этиш мазмунида сохта маълумотлар киритган.
Фойдаланилган катта ҳажмдаги электр энергияси учун паст нархда тўловни амалга оширишлари натижасида, улар томонидан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Майнинг ферма, Криптовалюта, Сирдарё, Видеокарталар «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди