1 036
Тошкентда 3 кг героин ва 7,5 кг опийни Афғонистондан олиб ўтган шахслар ушланди (видео)
Кадр: YouTube
Афғонистондан Ўзбекистонга гиёҳванд моддаларни лаганларга яширган ҳолда олиб ўтишга уринган шахслар фаолияти фош этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.
Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлиги Жиноят-қидирув бош бошқармаси томонидан икки нафар Афғонистон фуқароси катта миқдорда гиёҳвандлик воситаларини контрабанда йўли билан олиб ўтгани ҳақида тезкор маълумот олинган. Жиноий гуруҳ махсус харидор орқали алоқа ўрнатилиб, уларнинг Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаракатлари юзасидан тезкор ишловлар давом эттирилган.
Олинган маълумотларга кўра, Сурхондарё вилоятида туғилган шахс (2000 йилда туғилган) 3 килограмм героиннинг ҳар бир килограммини 20 минг доллардан, 7,5 килограмм опийни эса 7,5 минг доллардан жами 116,5 минг долларга баҳолаб, Тошкентга ўзининг ишончли вакили орқали етказишни режалаштиргани аниқланган. Кузатувга олинган шахс Lacetti автомобилида Тошкент марказидаги хонадонлардан бирига етиб келиб, уй йўлагида ёғоч ва темирдан ясалган қўлбола лаганлар ичига яширилган гиёҳвандлик моддаларини бераётган вақтида ИИВ, ДХХ ходимлари томонидан ушланган.
Давом эттирилган тезкор-қидирув тадбирларида Афғонистон фуқаросининг жиноий шериклари Шайхонтоҳур туманида жойлашган супермаркет олдида келишилган 116,5 минг долларнинг 70 минг долларни олган вақтида қўлга олинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди