
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 19.02.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Мингбулоқ тумани Халқ таълим бўлимидан, ундирувчилар 12 нафар ўқитувчилар фойдасига 109,2 млн. сўм иш ҳақи ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат Бюронинг Мингбулоқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, халқ таълим бўлимига қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш учун муддат берилган. Лекин берилган муддат ичида қарздорлик тўланмаганлиги сабабли иш мажбурий ижро ҳаракатларига қаратилди. Олиб борилган ижро ҳаракатларидан сўнг қисқа муддатда 12 нафар ўқитувчиларнинг иш ҳақиси yндириб берилди.
Ижро иши юритуви эса амалда Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар