Жорий йил 11 апрель куни соат 03:30 ларда номаълум шахс юзига қора рангли ниқоб тақиб, Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани, Бектемир шоҳкўчасида жойлашган “5+ market” дўконига харидор сифатида кирган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у 25 ёшли сотувчи Н.Д. ухлаб ётганидан фойдаланиб, касса остида бўлган жавондан пулларни олаётган вақтида сотувчи қиз уйғониб қолган.
Ушбу шахс қўлида бўлган пичоқ билан қизга намойишкорона таҳдид қилиб, жавонда бўлган савдодан тушган пулларни олиб беришини талаб қилиб, ўлдириш билан қўрқитган ва ўнг оёқ сон қисмига қўлида бўлган ошхона пичоғини тираб, жавонда бўлган 4 000 000 миқдордаги пулларни босқинчилик йўли билан эгаллаб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни Юқори Чирчиқ туманида яшовчи, муқаддам ўғирлик жинояти учун судланган 18 ёшли А.А. содир этгани аниқланиб, ундан бир дона қора рангли ниқоб ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.А.га нисбатан Жиноят кодекси 164-моддаси 2-қисми “а” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади расмий хабарда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди