14:20 / 17.04.2022
1 219

Андижонда ўқитувчи дарсга кечиккан ўқувчини ариқ суви ичириб жазолади

Андижонда ўқитувчи дарсга кечиккан ўқувчини ариқ суви ичириб жазолади
Андижон вилояти Избоскан туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчи дарсга кеч қолиб келган ўқувчига икки литр ариқ сувидан ичириб жазолади, деб хабар берилди «Замон» информацион дастурида.

Айтилишича, 6-синф ўқувчиси дарсга кечикиб кирган ва ўқитувчига қўпол муомалада бўлган. Ўқитувчи эса уни 2 литр ариқ суви ичириб, нок баргини ейишга мажбурлаган.

«Ўша кун мактабда навбатчи сифатида эшик тагида ўтирган эдим. У ўқувчи 2-соат охирига кеч қолиб келди. Сабаби сўралганда гап қайтарди. Ўзимнинг қариндошим экани сабабли унга ўзингни бос деган мақсадда 100 грамм ёки бир пиёлача сув ичирганман. Бу ердаги бошқа гаплар қаердан келяпти, буни билмайман. Нок дарахти бор, лекин бунақа нарса қилинмаган. Масалан, ўшани ўқувчига мажбурлаб берса ҳам, ютмайди-да у нарсани. Мен мажбурлай олмайман-ку, тўғрими? Бу нарсани айтишдан олдин сал ўйлаш керак», — деган ўқитувчи.

Қайд этилишича, дарсга кечиккан ўқувчи Б. ва уни жазолаган домла Ш. ўзаро қариндош бўлган. Воқеага жабрланувчининг синфдошлари ҳам гувоҳ бўлган.

«Ҳамма бир-бирига сув сепиб ўйнаётганди. Домла ‘мана шу сувни ичасан’, деб ичириб юборди. У (жабрланган ўқувчи) сув сепмаганди, ўша пайт далада иш қилиб келаётган экан», — деган ўқувчилардан бири.

«Кечирим сўраттириб, докторга олиб борамиз деди. Ўзи олиб кетди шифохонага. У ерда шифокорлар ҳеч қандай муолажа шартмаслигини, яхши бўлиб кетишимни айтди», — дейди жабрланган ўқувчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда ўқитувчи дарсга кечиккан ўқувчини ариқ суви ичириб жазолади