date
views 1 032

Ноқонуний балиқ овлаган шахс табиатга 31,2 млн сўм зарар етказгани аниқланди

Ноқонуний балиқ овлаган шахс табиатга 31,2 млн сўм зарар етказгани аниқланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Айдар-Арнасой кўллар тизимида ҳайвонот дунёсига зарар етказиш ҳолати аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро Ф.Т. тақиқланган ов қуроли «леска»дан тайёрланган тўрлардан фойдаланиб, табиий ҳудуддан 107 бош оқсла, 22 бош зоғора, 20 бош товонбали, оқ амур ва вобла каби балиқларни овлагани, ҳайвонот дунёсига 31,2 миллион сўм зарар етказилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ноқонуний балиқ овлаган шахс табиатга 31,2 млн сўм зарар етказгани аниқланди