15:18 / 22.04.2022
887

«Вилоятда ичимлик суви 100 фоиз бўлмагунча тўхтатмаймиз» — давлат раҳбари

«Вилоятда ичимлик суви 100 фоиз бўлмагунча тўхтатмаймиз» — давлат раҳбари
«Қашқадарёни ичимлик суви билан таъминлашни тўлиқ 100 фоизга етказиш учун ҳаракатдан тўхтамаймиз, сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди», деган Шавкат Мирзиёев.

Хабарга кўра, инфратузилма дастури доирасида ва қўшимча ажратилаётган жами 575 миллиард сўм ҳисобидан 1 минг 823 километр ичимлик суви тармоқлари, 74 та сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади.

Натижада 500 минг аҳоли илк бор сифатли ичимлик суви билан таъминланади, 160 минг аҳолининг сув таъминоти яхшиланади. Марказлашган ичимлик суви таъминоти 43 фоиздан 58 фоизга етказилади.

Шунингдек, жорий йилда 1 минг 215 километр электр узатиш тармоқлари, 330 дона трансформатор ва 3 та юқори кучланишли подстанция қурилади. Натижада 479 та маҳалладаги 270 минг аҳоли ва 5 мингдан зиёд тадбиркорларнинг электр энергия таъминоти яхшиланади.

Давлат раҳбари Китоб, Шаҳрисабз туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрининг газ таъминотини яхшилаш учун 1 сентябрга қадар қўшимча 14 километр газ тармоғи тортиб келиш бўйича топшириқ берган. Бунда 9 мингдан зиёд аҳолининг газ таъминоти қайта тикланади ва 240 та корхонанинг газ таъминоти яхшиланади, 300 та корхона газ тармоғига уланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Вилоятда ичимлик суви 100 фоиз бўлмагунча тўхтатмаймиз» — давлат раҳбари