20:17 / 23.04.2022
1 320

Тошкентда трамвай йўлларини қуриш 2023 йилдан бошланади

Тошкентда трамвай йўлларини қуриш 2023 йилдан бошланади
Фото: plov.press
Тошкент трамвайини тиклаш ишларига Туркия ва Чехиядан мутахассислар жалб этилиши мумкин. Йўналишлар харитаси яқин бир йил ичида ишлаб чиқилиб, трамвай йўлларини қуриш 2023 йилдан бошланиши режа қилинмоқда.

Тошкентда трамвай қурилиши 2023 йилдан бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz'нинг транспорт тизимидаги манбаси маълум қилди.

Манба маълумотига кўра, шаҳарда трамвай ҳаракатини ташкил этиш бўйича дастлабки ишлар бошланган: хорижга чиқиб кетган собиқ трамвайчиларни қайтариш ва хориждан мутахассислар жалб қилиш ишлари кетмоқда. Хусусан, Туркия ва Чехиядан мутахассислар чақирилмоқда.

Аввал Тошкентнинг барча такси, автобус йўллари харитага тушириб, гавжум жойлар аниқланади. Эски тажрибани бугунга ишлатиб бўлмайди: шаҳар инфраструктураси, аҳоли оқими кўп бўлган жойлар ўзгарган. Бу борада ҳамма режаларни очиқлай олмайман. Чунки лойиҳа ҳали охирига етгани йўқ. Бошқа тарафдан ҳали трамвай қайси кўчалардан ўтиши ҳам аниқмас. Айтганимдек, ҳали таҳлиллар ниҳоясига етмаган”, – деди у.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент трамвайи 103 йиллик фаолиятидан сўнг, 2016 йилда фаоллар қаршилигига қарамай буткул тугатилган, шаҳар расмийлари бу транспорт турини самарасиз деб ҳисоблаганди.

2022 йил бошида эса президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга трамвайни қайтариш режаси борлигини эълон қилди. Давлат раҳбари бу борада кўплаб хат ва мурожаатлар келаётганини айтди.

Бу янгилик ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинди: экологик тоза, сиғими катта ва тирбандликка тушиб қолмайдиган мазкур жамоат транспорт тури дунёнинг кўплаб мегаполисларида алоҳида қадрланади.

Феврал ойи ўрталарида Навоий шоҳкўчасида реконструкция ишлари бошланди, лойиҳага трамвай йўли киритилмади. Ўшанда шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев трамвай бўйича алоҳида дастур қабул қилинишини айтганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда трамвай йўлларини қуриш 2023 йилдан бошланади