
Давлат комиссиясининг баёни билан ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди, деб хабар берди Давлат тест маркази. Унга кўра:
Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:
Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 10 та савол.
Ҳар бири учун 1,1 баллдан.
Максимал балл – 11 балл.
Математика – 10 та савол.
Ҳар бири учун 1,1 баллдан.
Максимал балл – 11 балл.
Ўзбекистон тарихи - 10 та савол.
Ҳар бири учун 1,1 баллдан.
Максимал балл – 11 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:
1-фан – 30 та савол.
Ҳар бири учун 3,1 баллдан.
Максимал балл – 93 балл.
2-фан - 30 та савол.
Ҳар бири учун 2,1 баллдан.
Максимал балл – 63 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.
Умумий ҳолда, 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.
Йўналишлар кесимида тест топшириладиган фанлар мажмуаси билан эса ДТМнинг Telegram-саҳифаси орқали тўлиқ танишиш мумкин.
Бакалавриат ТаълимТест ТопшириқлариЎзбекистон ТарихиМатематикаОна ТилиДавлат Тест Маркази Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар