Ўзбекистон аҳолисининг 2022 йил биринчи чораги учун умумий даромадлари маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Январь март ойларига кўра аҳолининг умумий даромадлари 114,2 трлн сўмни ташкил қилган.
Аҳоли даромадлари бўйича реал ўсиш суръатларини ҳисоблашда нарх омиллари таъсирини чиқариб ташлаш мақсадида инфляция кўрсаткичларининг асосий турларидан бири – истеъмол нархлари индексидан (ИНИ) фойдаланилади.
Истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 105,4 фоизни ташкил этди.
Ўзбекистонда йил бошидан бери ҳар бир кишига умумий даромад 3,2 млрд сўмга етди. Аҳоли жон бошига даромадларнинг номинал ўсиш суръати 113,6 фоиз, реал ўсиш суръати эса 103,3 фоиз бўлган.
Аҳоли жон бошига даромадларнинг реал ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 фоизга камайган. Ўтган йили даромадларнинг реал ўсиши 105,6 фоиз бўлган эди.
Умумий даромаднинг 62,5 фоизини меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан деярли ўзгармаган.
Трансфертлардан олинган даромадлар 26,6 фоиз бўлган бўлса, мол-мулкдан олинган даромади 3,1 фоизга етди. Шахсий истеъмол учун ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган даромад 7,8 фоиз бўлди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда