Фото: «Аватар» фильмидан кадр
Буюк режиссёр Жеймс Кэмерон суратга олган, замонавий кинематографияда бурилиш ясаган «Аватар» блокбастерининг «иккинчи талқини» — «Аватар-2» 2022 йилнинг декабрида прокатларга чиқади. Ушбу хабарни шахсан режиссёрнинг ўзи Лас-Вегасда бўлиб ўтаётган CinemaCon конференциясида эълон қилди.
«Аватар-2» — Кэмерон фаолиятидаги энг кенг кўламли ва узоқ лойиҳа, нақ 13 йилдан бери фильм устида ишламоқда. Конференцияда киноасарнинг тизер-ролиги ҳам намойиш этилган. Ушбу тизер видеоси бир неча ҳафтадан сўнг пайдо бўлади — «Доктор Стрэнж» кинокомиксига бириктирилади. Интернет-релиз май ойига белгиланган.
«Аватар-2» (тагсарлавҳаси «Сув йўли»)да воқеалар биринчи фильмдаги воқеалардан сўнг орадан етти йил ўтиб юз беради. Бош қаҳрамонлар — Жейк ва Нейтири Пандорада бахтли турмуш кечириб, икки фарзандни тарбиялашмоқда. Қўққисдан фалокат ёғилади — сайёрани яна инсоният забт этмоқчи, Жейк Салли ва оиласи истилога қарши курашиш учун На’ви армиясига бошчилик қилишга отланади.
«Аватар-2» логотипи. 20th Century Studios, Disney Studios
Биринчи «Аватар» 2009 йилда катта экранларга чиқиб, энг кассали фильмлар рейтингини бошқарганди. Шу кунларда Жеймс Кэмерон фильмнинг бир йўла тўрт талқини — «Аватар-2», «Аватар-3», «Аватар-4» ва «Аватар-5» устида ишламоқда. Киносериянинг иккинчи қисми 2022 йилнинг декабрида, қолганлари 2023, 2024 ва 2025 йилларда намойиш этилиши режалаштирилган.
Кэмероннинг айтишича, гарчи сюжет йўналиши бир хил бўлгани билан, ҳар бир «Аватар» якуний тўхтамга эга алоҳида ҳикоя. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи