Швед режиссёри Рубен Эстлунд «Қайғу учбурчаги» фильми учун «Олтин палма япроғи» билан мукофотланди.
Фото: DW
Белгиялик киноусталар суратга олган «Яқин» (Close) ҳамда америкаликларнинг «Пешиндаги юлдузлар» (The Stars at Noon) филмлари 75-Канн кинофестивали гран-приларини бўлишиб олди. Мукофотлар кинорежиссёрлар Лукас Донт ҳамда Клер Денига топширилди.
Белгиялик ака-ука режиссёрлар — Дарденнларнинг «Тори ва Локита» (Tori et Lokita) филми кинофестивалнинг фахрий мукофотига сазовор бўлди.
«Саккиз тоғ» (Le otto montagne, Италия) ва «Эо» (EO, Полша) филмлари Канн кинофестивалининг махсус мукофотига лойиқ топилди ва режисёрлар — Шарлотта Вандермерш ва Ежи Сколимовскийга топширилди.
«Қайғу учбурчаги» филми фестивалнинг «Олтин палма япроғи» мукофотини олди.
Энг яхши сценарий
Тариқ Солиҳ (Швеция) — ўзи суратга олган «Осмондан тушган йигит» (Boy from Heaven) филмига ёзган сценарийси учун.
Энг яхши актёр
Сон Кан-хо «Паразитлар»даги роли билан мухлисларга таниш.
Сон Кан-хо (Жанубий Корея) — режиссёр Хирокадзу Корээда суратга олган корейс филми — «Воситачи» (Broker)даги бош роли учун.
Энг яхши актриса
Заҳро Амир Иброҳимий (Эрон). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари