date
views 5 269

39 ёшли актриса Маърифат Ортиқова турмушга чиқди

39 ёшли актриса Маърифат Ортиқова турмушга чиқди
Фото: Instagram
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актрисаси Маърифат Ортиқова 28 май куни турмушга чиқди. Аммо баъзи сабабларга кўра тўйи билан боғлиқ маълумотларни бир муддат сир сақлади.

Унинг никоҳ маросими Хоразмда бўлиб ўтди. Маълумотларга кўра, актриса самарқандлик тадбиркор йигит билан оила қурди. Тўй ихчам ва шоу-бизнес вакиллари иштирокисиз ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Маърифат Ортиқова 1983 йилнинг 4 июль санасида Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида туғилган. У 2005 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият олийгоҳининг «мусиқали драма» факультетида таҳсил олган. Актриса 2003 йилдан буён Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида фаолият юритади. У фильм ва сериаллардаги маъсума аёл роллари билан томошабинларга яхши таниш.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 39 ёшли актриса Маърифат Ортиқова турмушга чиқди