23:23 / 02.06.2022
1 219

Канн шаҳрида Ўзбекистон имижини хорижда тарғиб қилиш бўйича глобал PR-акция старт олди

Канн шаҳрида Ўзбекистон имижини хорижда тарғиб қилиш бўйича глобал PR-акция старт олди
Фото: Uzbekistan’s club
Креатив индустрия вакиллари Янги Ўзбекистон имижини юқори савияда тарғиб қилиш мақсадида глобал PR-акциясини ўтказиш учун бирлашдилар. Акция ўтказиладиган илк жой Франциянинг Канн шаҳри бўлиб, у май ойида дунёнинг турли бурчакларидан келган таниқли шахслар ва юлдузларни жалб қилиш марказига айланди. “Uzbekistan’s club” ижодий жамоаси улкан ғояни ҳаётга татбиқ этиб, Канн шаҳрида Ўзбекистон Миллий павильонини яратди.

Павильонга ташриф буюрувчилар ва “Marché du Film” ярмаркаси раҳбарларининг фикрича, Ўзбекистон Миллий павильони энг ёрқин ва эсда қоларли майдончага айланди. Миллий павильон фаолиятини ёритиш учун Ўзбекистондаги етакчи оммавий ахборот воситалари, блогерлар, актёрлар, шунингдек, “O‘zbekiston-24” ва “MY5” телеканалларининг тасвирга олиш гуруҳларидан иборат делегация етиб келди. “Euronews” канали Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ва Миллий павильон фаолияти ҳақида махсус репортаж тайёрлади.

Павильон меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Унинг фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Миллий PR маркази томонидан Ўзбекистон имижини хорижда тарғиб этишга қаратилган янги ижодий лойиҳалар бўйича шартномалар имзоланди. Мазкур лойиҳалар кенг доирадаги чет элликлар, сайёҳлар ва хорижий жамоат арбобларининг эътиборини Ўзбекистонга қаратишга хизмат қилади.

Канн шаҳридаги Ўзбекистон Миллий павильони Ўзбекистоннинг хориждаги ижобий имижини янги форматда тарғиб этишга қаратилган глобал кампаниялар туркумидаги илк лойиҳадир. “Uzbekistan’s club” ижодий жамоаси яқин келажакда Европада “New Uzbekistan” ва “Aral Dream” форумларини ташкил этиш ва Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида яратилаётган “Ўзбекистонлик” фильмининг эпизодларини суратга олиш ишларини давом эттиришни режалаштирмоқда.

Глобал PR-акция Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистоннинг Франция ва Германиядаги элчихоналари кўмагида ташкил этилди.

“Uzbekistan’s club” ижодий жамоаси ҳамкорлари – “Uzbekistan Airways” ва “Asialux Travel” туроператори.

Uzbekistan’s club матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Канн шаҳрида Ўзбекистон имижини хорижда тарғиб қилиш бўйича глобал PR-акция старт олди