00:31 / 05.06.2022
2 189

Мансур Агалиев Юлдуз Усмонова қўшиқларини қизғанмаслиги ва дуэтдошларидан пул талаб қилмаслиги ҳақида гапирди

Мансур Агалиев Юлдуз Усмонова қўшиқларини қизғанмаслиги ва дуэтдошларидан пул талаб қилмаслиги ҳақида гапирди
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи Мансур Агалиев «Дарё» мухбири Наргиза Муродовага «Карвон кўрдим» қўшиғини cover йўналишида ижро этган СанЖайга хасислик қилишгани ва «Қўшиғимни айтма судга бераман» дейдиганларни тушунмаслиги ҳақида гапирди.

Юлдуз опангиз билан дуэт куйламоқчи бўлганлар жуда кўп. Иқтидори бўлса, йўл очамиз. Шу кунгача дуэт айтиш учун бировдан пул олиб ёки қўшиқ харажатини кўтарасан, демаганман. Масалан, бу йилги концертда «Ёр, биё» дуэтини айтган Малик ҳам тасодифан келиб қолди. Овози яхшими, марҳамат, дуэт айтсин, дедик.

Ёшларга йўл бериш керак, санъатини бўғгандан фойда йўқ. «Мени қўшиғимни айтма, судга бераман», дейдиганларни умуман тушунмайман. Ҳозир қанчадан қанча ёшлар Юлдуз Усмонованинг қўшиқларини айтишяпти. Қўшиқ яшаши учун уни беришни ҳам билиш керак. Бир куни Америкага борганда Юлдузни «Мама» қўшиғини эшитиб қолдик. Ёнимизга келиб «Бу қўшиқни сиз айтганмисиз?» деб сўрашяпти. Хурсанд бўлдик, чунки Юлдуз Усмонованинг ижодига уларнинг ҳам қизиқиши янада ортди. Қўшиқ ҳар бир ижрода ўзига хос чиқади, балки улар Юлдуздан ҳам зўрроқ ижро қилишлари мумкин.

СанЖай деган йигит йўқ бўлиб кетган «Карвон кўрдим» қўшиғини ижро этди. Унинг ижроси сабаб қўшиқ ёш тингловчиларга ҳам маъқул келди. Аммо ўша йигитга нисбатан хасислик қилишди. Суддан кейин у 70-80 миллион сўмни тўлаб, йўқ бўлиб кетди. Ахир қўшиқни СанЖай айтгани билан у Шерали Жўраевнинг қўшиғи бўлиб қолади-ку. Муаллифлик ҳуқуқи деган гап бор тўғри, аммо санъатни бўғмаслик керак.

Юлдуз Усмонова ҳам бир йили туркларнинг «Сени севардим» деган қўшиқни айтмоқчи бўлган. Аммо улар сотиб оласан, дейишган. Қўшиқни айтиш учун 2 минг АҚШ доллари берганмиз. Биздан эса «Мама» қўшиғини доғистонлик қизлар 1000 долларга сотиб олишган. Ўтган йили «Муҳаббат» қўшиғини озарбайжонлик қиз айтмоқчи бўлди. Танишлар камида 3 минг доллар сўрашимни айтишганди. Аммо у қиз пули камлигини айтиб, 100 доллар бера олишини айтди. «Менга ўша пулни бермай, болаларингга едир», дедим. Аммо қўшиқни айтишига рухсат бердик.

Айтмоқчи бўлганим, санъатни бўғмай, бошқалар ҳам ижро этишига имконият яратиш керак
, — дейди Мансур Агалиев.

Бундан ташқари, Мансур Агалиев ретро концертда махсус дастур орқали Обид Асомов ва Руслан Шарипов сиймоларини «жонлантириш» режаси нега амалга ошмаганлигини қуйидагича изоҳлади.

Аввалги интервьюда ваъда бермайман, аммо ҳаракат қиламан дегандим. Бу жуда катта лойиҳа. Уни украиналик йигитлар билан амалга оширмоқчи эдик. Афсуски, уруш сабаб улар хориж давлатларига кетишди. Бу лойиҳа «мй пинг» дастури орқали амалга оширилади. Бир инсон қиёфаси саҳнада пайдо бўлиб, худди одамлардек гапиради. Бунинг учун саҳна тўлиқ оқ рангда бўлиши керак ва у проекторлар орқали бошқарилади. Бу харажатни амалга ошириш 100 минг долларни талаб этади. Аммо гап пулда эмас, ният қилдимми, албатта, уни амалга ошираман. Агар фақат фойда учун концерт берганимизда 160 та оркестр ўрнига 4-5 та созанда билан ишлаган бўлардик, — дейди Мансур Агалиев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Мансур Агалиев Юлдуз Усмонова қўшиқларини қизғанмаслиги ва дуэтдошларидан пул талаб қилмаслиги ҳақида гапирди