Фото: Legion Media
Ўтган ҳафта америкалик қўшиқчи ва актёр Жастин Тиберлейк Вашингтондаги чиқиши давомида ўзига хос рақси билан мухлисларини ҳайрон қолдиришга уринди, бироқ томошабинлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кулгисига сабаб бўлди, деб хабар беради «Правиламаг».
Афтидан артист Sexy Back қўшиғини ижро этиш вақтида оёқларини тез қимирлатишга уринган. Бироқ ижтимоий тармоқларда Тимберлейкни ёшларга тақлид қилишга уринаётган кекса отахонга ўхшатишган. Рақс, шунингдек, мемга айланиб кетган: қўшиқчининг ҳаракати тасвирланган видеога турли овозларни қўшиш бошланган.
Бироқ Тимберлейк саросимага тушиб қолмаган ва содир бўлган воқеани ўзи ҳам ҳазилга бурган. Ўз сторисида у оммадан икки сабабга кўра кечирим сўрашни хоҳлашини айтган ва оёқларининг ҳар бирини кўрсатган: «Уларнинг ҳар бири билан узоқ вақт алоҳида суҳбатлашдим. Бошқа ҳеч қачон бундай қилманглар!», — дейди мусиқачи.
Ўз омадсизлигида у шимини ҳам айблаган, бироқ барибир оёқлари мавзусига қайтган: «Бу икки ‘йигит’га алоҳида эътибор қаратаман ва улар буни уддалайди. Барчангизни яхши кўраман», — дея якунлайди Тимберлейк. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи