Фото: Marie Claire
Кино олами Голливуд ва Болливуд билангина тугаб қолмайди: Marie Claire нашри қуёшли Яқин Шарққа саёҳат қилиб, араб киноси ривожига ҳисса қўшаётган маҳаллий гўзаллар ўнталиги билан таништирди.
Миллионлаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уларнинг карьерасини кузатиб боради ва улар ўзлари дадил ҳамда ишонч билан араб аёлининг муваффақияти унинг уйидан нарига ўтолмаслиги ҳақидаги афсонани рад этади.
Хенд Сабри
Фото: Marie Claire
Хенд Дубай ва Доҳадаги энг нуфузли кинофестивалларнинг доимий иштирокчиси, аммо ҳар доим ҳам актриса сифатида эмас. Афсуски, Хенд Сабрининг ижросини фақат тажрибали шарқшунослар томоша қилиши мумкин, чунки унинг иштирокидаги фильмлар ҳеч қачон Ғарбга тарқатишга қаратилмаган. Аммо унинг режиссёрлик бўйича иқтидорини инглиз тилига таржима қилинган «Қоҳира, тасаввур ва умидлар» ҳужжатли фильмда кўриш мумкин.
Айтганча, Хенднинг карьерасидаги ижтимоий фаоллик кинода рол ўйнашдан кам бўлмаган ўринни эгаллайди. Аёл 10 йилдан ортиқ вақт давомида БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг элчиси бўлиб ишлайди, шунингдек, ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасини фаол равишда юритади, у ерда мунтазам равишда Яқин Шарқдаги гуманитар муаммоларга эътиборни жалб қилувчи постларни нашр этади.
Дония Самир Ганем
Фото: Marie Claire
Дония актёрлар оиласида туғилган, шунинг учун, актрисалик қобилияти қизга мерос бўлиб қолган. Унинг юлдузи 16 ёшида порлади — у машҳур Миср телесериалларидан бирида ўйнади. У тўлиқ метражли фильм лойиҳаларда суратга тушишдан ташқари, телекўрсатувларда фаол иштирок этади. Албатта, у ўз саҳифасини ҳам юритади ва хайрия ишлари билан шуғулланади. Унинг соҳаси болаларни ҳимоя қилишдир — актриса Мисрдаги ЮНИСЕФнинг яхши ният элчиси сифатида фаолият юритади.
Гада Абдел Разек
Фото: Marie Claire
Бир мунча вақт олдин Гада Абдел Разек «Араб дунёсининг энг яхши актрисаси» сифатида Ливаннинг нуфузли Murex d’Or мукофотини олган эди. 51 ёшида аёл 40 яшардек кўринади ва у ҳозирда бирон бир хайрия ташкилотининг элчиси бўлмаса-да, уни араб услубининг рамзи деб аташ мумкин.
Ясмин Абдулазиз
Фото: Marie Claire
Ясмин Абдулазиз 15 ёшида актрисалик фаолиятини бошлаган, аммо карьерасини рекламадаги иштироки билан йўлга қўйган. Айнан шундай кичик лойиҳалар унга маҳаллий телесериалларга, кейинчалик бадиий фильмларга йўл очди. Қизиғи шундаки, кинодаги карьераси эрта бошланганига қарамай, Ясмин таълим олиш ғоясидан воз кечмади. Кейинчалик иқтисод ва бизнес бошқаруви бўйича ихтисослашган нуфузли Замонавий академияни тамомлаган.
Дорра Заррук
Фото: Marie Claire
Дорра Заррук нафақат гўзал, балки ҳақиқий зиёли ҳамдир. Тунис Марказий банкининг собиқ раҳбарининг қизи ўз диссертациясини фаластинлик қочқинлар муаммосига бағишлаб, ҳуқуқ ва сиёсатшунослик бўйича мукаммал таълим олди. Аммо табиат Доррани нафақат ақл, балки ажойиб ташқи кўриниш ва, албатта, актёрлик истеъдоди билан тақдирлади. Катта экранга чиқишдан олдин Дорра модель сифатида ишлашга муваффақ бўлди ва ўзини театрда ҳам синаб кўрди. Бугунги кунда у Миср ва Тунисда энг талабгир актрисалардан бири. Бундан ташқари, театрдаги тажрибаси туфайли у вақти-вақти билан Яқин Шарқдаги нуфузли кинофестивалларнинг ҳакамлар ҳайъатида фаолият юритади.
Мона Заки
Фото: Marie Claire
Қизиғи шундаки, Мона Заки дастлаб актриса бўлишни хоҳламаган. У ўзининг биринчи ролини кутилмаганда кастингга ўзининг кумири — актёр Муҳаммад Собхини кўриш учун келганида олди ва у спектаклдаги ролга тасдиқланди. Бироқ ўшанда ҳам Мона буни тақдир белгиси сифатида қабул қилмади ва актрисалик ўрнига Қоҳира университетининг алоқа факультетини танлади. Тўғри, маҳоратли режиссёр уни ўша ердан топди ва уни сериалдаги ролга таклиф қилди. Ўшандан кейин Мона ўз истеъдодига қарши чиқмади ва кинода карьерасини қуришни бошлади.
Маи Эзз Элдин
Фото: Marie Claire
Маининг мухлислари уни «мода маликаси» деб атайди ва бунинг сабаби бор. У нафақат изланувчан актриса, балки етакчи мода уйларининг маҳаллий ваколатхоналарида ҳам машҳур ҳисобланади. Шунга қарамай, Маини фильмларда ва ҳашаматли брендларнинг реклама кампанияларида кўриш мумкин. У Instagram’даги саҳифасига мода кўринишдаги суратларини жойлаштиради ва ўзининг камтарона севимли машғулоти — тўқишни кузатувчилари билан баҳам кўради.
Маис Хамадан
Фото: Marie Claire
Маис Хамадан комедиячи ва иқтидорли пародиячи сифатида танилган. Маиснинг бир кўрсатувда филиппинча талаффузга пародия қилиши бир қанча норозиликка сабаб бўлди. Филиппинликлар иорданиялик юлдузни «ирқчи» деб атаган ҳолда жуда хафа бўлди. Бироқ Маис ўзининг ҳазили учун омма олдида кечирим сўради ва бу актрисанинг машҳурлигига таъсир қилмади. Маҳаллий ижтимоий тадбирларда ва қизил йўлакда Маисни ҳали ҳам фахрий меҳмон сифатида кўриш мумкин.
Айтен Амер
Фото: Marie Claire
Мелодрама юлдузи Айтен Амер кўплаб ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, Қоҳирада тўлиқ актёрлик мактабидан ўтган. Айтен болалигиданоқ экранда порлашни орзу қилган, аммо мақсад сари йўлда у энг хавфли профессионал фобиялардан бири — камерадан қўрқишни енгиши керак эди. Моделлаштириш бизнесидаги тажриба унга ёрдам берди. Ҳозир актриса 35 ёшда ва унинг ижросида бир қанча фильмлар мавжуд.
Несрин Тафиш
Фото: Marie Claire
Несрин ўзининг ажойиб гўзаллиги учун Жазоир ва Фаластин илдизларига қарздор. Аксарият ҳамкасблари сингари, у реклама ва телекўрсатувларда эпизод ролларини суратга олишдан бошлади. Аммо бугунги кунда у нафақат фильмларда рол ўйнайди, балки мусиқий клипларни ҳам чиқаради. Шунингдек, тинчликни фаол равишда ҳимоя қилиб, жамиятдаги ўз бурчини ҳам унутмайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»