09:47 / 21.02.2015
6 555

Голливуд хиёбонига кокаин ҳидлаётган «Оскар» ҳайкали ўрнатилди

Голливуд хиёбонига кокаин ҳидлаётган «Оскар» ҳайкали ўрнатилди
Plastic Jesus тахаллусига эга кўча рассоми Голливуд хиёбонига бурнига кокаин тортаётган «Оскар» ҳайкалини ўрнатди, дея хабар бермоқда Huffington Post.

Асар Hollywood’s best party — «Голливуднинг энг яхши базми» деб номланади. Унда тилларанг ҳайкал қизил подиумда эмаклаб, оқ наркотик устига найча билан энгашиб турибди.

Шу тариқа, рассом Америка киноҳаётида кокаин истеъмол қилинишига қарши курашмоқда. Ҳайкал 22 февраль куни «Оскар» мукофотини топшириш маросими ўтказиладиган Dolby кинотеатри яқинига ўрнатилган.

Манба: www.daryo.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Голливуд хиёбонига кокаин ҳидлаётган «Оскар» ҳайкали ўрнатилди