2 761
Java «Дунё сенинг тоғангмас» қўшиғини YouTube’дан ўчириб юбориш сабабини очиқлади (видео)
«Дунё сенинг тоғангмас» қўшиғи билан машҳурликка эришган Java қисқа фурсатда 13 000 000 дан ортиқ томоша қилинган қўшиғини YouTube тармоғидан ўчириб юборганини маълум қилди.
Java бу ҳақида «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида гапириб берди.
- "Одамлар орасидаги ҳар хил миш-мишларга барҳам бермоқчиман. Сабрингиз етиб, гапларимни яхшилаб тингласангиз ҳаммасини билиб оласизлар.
Интернетда тайёр мусиқалар сотилади. Кава исмли украиналик бастакор боладан «Дунё сенинг тоғангмас» қўшиғи мусиқасини ижарага сотиб олган эдим. Яъни мусиқани таг-туги билан эмас, маълум бир вақт давомида фойдаланиш учун ижарага сотиб олганман. Бу амалиётни интернетни яхши биладиганлар яхши тушунади. Бироз вақт ўтиб, бу қўшиқ жуда ҳам катта машҳурликка эришгандан сўнг, бу мусиқани бошқа биров Кавадан катта пулга сотиб олибди.
Ўша сотиб олган одам менга алоқага чиқиб, «Кавадан мусиқани сотиб олдим, бу мусиқадан фақат менинг розилигим билан фойдалана оласан. Менинг иккита шартимга кўнсанг, мусиқадан фойдаланишинг мумкин», деди.
«Агар мен билан ишлайдиган бўлсанг, даромаднинг 70 га 30 ҳисобида келишамиз. Бундан ташқари сенга 1 000 АҚШ доллари бераман ва қўшиқнинг сўзи, ғояси, яъни муаллифлик ҳуқуқи тўлиқ менга ўтади», деди.
Мен у одамнинг иккала шартига ҳам кўнмадим ва YouTube’дан қўшиқни ўчириб юбордим.
Одамлар орасида тарқалган «Дунё сенинг тоғангмас» қўшиғи ўғирланган», деган гапларнинг барчаси бўҳтон гаплар. Мен шунчаки мусиқани ижарага олганман. АҚШ, Европа ёки Россияда ҳам бундай усулдан фойдаланишади.
Лекин ашула 100 фоиз ўзимники. Муаллифлик ҳуқуқини ҳам расмийлаштириб қўйганман.
Худо хоҳласа август ойида клип суратга олиш ишларини бошлаймиз. Қўшиққа эса янги мусиқа ёзилади. Ўчириб ташлаганим учун ортиқча сиқилганим йўқ. Ҳаммаси жойида.
«Дунё сенинг тоғангмас» қўшиғи мусиқасини 22 долларга сотиб олгандим. Мусиқани тўлиқ сотиб олган одамдан «мусиқани сотиб оламан, қанча сўрайсан», деганимда у сотмаслигини маълум қилди", - дейди Java.
Маълумот учун, асл исми Жавоҳир бўлган, айни вақтда Java тахаллуси билан ижод қилаётган хонанда Жиззах вилоятида дунёга келган. 2010-2017 йилларда ўтказилган Республика кўрик танловларининг ҳаммасида 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон давлат Консерваториясига имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»