3 814
Каниза, Хонзода ва Азиза Низомова — фарзанд кутаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)
Ўзбек шоу-бизнесининг бир нечта вакиллари тез орада она бўлишга тайёргарлик кўрмоқда. Улар ҳомиладорлик даврлари қандай ўтишаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.
Каниза: «Ҳамон спорт залига қатнаяпман»
2022 йилнинг май ойида хонанда Каниза Instagram саҳифасига келин кўйлакдаги суратларини жойлаб, етти йиллик синовлардан сўнг севган инсони билан оила қурганини ошкор этди. Орадан кўп вақт ўтмай у ҳомиладор эканлигини ва яқин ойларда она бўлишини маълум қилди.
Фото: Instagram / @kaniza_shahrizoda
— Ҳомиладорликнинг илк ойларида бироз қийналдим. Аммо кўп ўтмай токсикоз асоратлари йўқолди. У пайтда тўй-хизматларига ҳам камроқ боришга ҳаракат қилдим. Ҳозир ҳомиладорликнинг 5 ойидан ўтдим. Аммо ҳаммаси жойида. Пиёда суришни ва енгил жисмоний машқлар билан шуғулланишни канда қилаётганим йўқ, — дейди хонанда Каниза.
Тан олиш керак, ҳомиладорлик хонанданинг қоматига салбий таъсир этгани йўқ. Бир қарашда унинг ҳомиладорлигини кўз илғамайди.
Хонзода Қамбарова: «Ҳаммаси гўзал ўтяпти»
Инстаблогер Хонзода айни кунларда иккинчи фарзандига ҳомиладор. У 3-4 ой аввал кузатувчиларига турмуш ўртоғи билан келишмовчиликка боргани ва алоҳида яшаётганини маълум қилганди. Кўп ўтмай у турмуш ўртоғи билан ярашиб кузатувчиларини қувонтирди.
Фото: Instagram / @xanna__official
— Оилавий шароит ҳам ҳомиладорга таъсир этади. Сафияда бироз қийналгандим. Кўз тегмасин бу ҳомиладорлигим анча енгил ўтяпти. Чарчаш ва кўнгил айниши деярли йўқ. Аммо уйқучилигим сақланиб қолган. Хуллас, ҳомиладорлигим гўзал ўтяпти. Ишимга ҳам, оиламга ҳам вақт ажратоляпман, — дейди Инстаблогер Хонзода.
У Instagram саҳифасига иккита фарзанд кўришни орзу қилиши ва туғуруқдан сўнг жарроҳлик амалиётини амалга ошириб, қоматини тиклашини ҳам маълум қилди.
Азиза Низомова: «Менга қолса ҳар куни УТТ текширувидан ўтардим»
Хонанда ва актриса Азиза Низомова 2022 йилнинг 19 март куни севган инсони Жамшид Ҳалимов билан оила қурди. Ҳозирда ижодкор она бўлишга тайёргарлик кўрмоқда.
Фото: Instagram / @azizanizamova
— УТТ текширувидан ўтдик, ҳаммаси яхши. Менга қолса, ҳар куни текширувга келиб, ўзгаришларни билиб турардим. Бунга жуда қизиқяпман. Аммо айримларнинг фикрича бу зарарли экан. Аммо мен бу фикрга қўшилмайман. Ҳомиладорликда кўпроқ сифатли таомланиш ва кечки сайрга алоҳида эътибор бераман, — дейди Азиза Низмова.
Ижодкорнинг турмуш ўртоғи спорт билан мунтазам шуғулланади. Улар тўй маросимида танишиб, бир-бирларига кўнгил қўйган. Танишувдан бир йил ўтиб улар оила қурган.
Динейра 37 ёшида фарзанд кутмоқда
Ижод оламидан бироз чекинган хонанда Динейра 36 ёшида турмушга чиққан. Унинг дабдабали никоҳ оқшоми 2021 йилнинг 12 март куни Тошкентдаги ҳашаматли ресторанларнинг бирида бўлиб ўтганди. Ҳозирда ижодкор илк фарзандини дунёга келтиришга тайёргарлик кўрмоқда.
Фото: Instagram / @dineyra
— Турмуш ўртоғим билан Зарафшондаги мактабда бирга ўқиганмиз. У санъатга алоқадор эмас, тадбиркорлик билан шуғулланади. Ижоддан чекинишимнинг сабаби узоқ чўзилган карантин ва оила қуришим билан боғлиқ. Шу боис, қисқа танаффус қилишимга тўғри келди, — дейди хонанда Динейра «Омон-омон» кўрсатувига берган интервьюсида.
Фото: Instagram / @dineyra
Хонанданинг ҳомиладорлик даври аъло даражада ўтмоқда. У дам олиш масканларига бораётгани акс этган суратларни тез -тез Instagram саҳифасига жойлайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»