15:10 / 11.08.2022
5 965

Шамсиқамар Мансурова: «Баҳор қайтмайди»даги Клара образи учун эри билан ажрашишгача боргани ҳақида гапирди

Шамсиқамар Мансурова: «Баҳор қайтмайди»даги Клара образи учун эри билан ажрашишгача боргани ҳақида гапирди
Актриса Шамсиқамар Мансурова «Севимли» телеканалининг «Машҳурлар» кўрсатувига берган интервьюсида унга машҳурлик келтирган роли, яъни «Баҳор қайтмайди» видеофильмидаги Клара образи шахсий ҳаётига қандай таъсир кўрсатгани ҳақида гапирди.

«Бир кунда машҳур бўлганман. ‘Баҳор қайтмайди’ кўплаб инсонлар уни ‘Алимардон Тўраев’ дейди, икки қисмли видеофильмида кичкина образ яратганман. Шу образ орқали мен ҳозирги ёшимгача Клара бўлиб юрибман. Масалан, ўзимизнинг туманларимизгами, ёки бошқа жойга чиққанимизда Клара келибди дейишарди. Ўзимни исмимни айтиб эмас, Клара деб одамлар югуриб келарди. Ўша пайтлар мен учун энг қийин давр бўлган, ёш, гўзал бўлганман. Энди ўзимга яраша чиройим бўлган бўлса керак. Турмуш ўртоғим бу ҳолатга кўниколмади.

Ўша пайтлари бирга юрсак ҳамма Клара деб чақирар эди, кўп ёшлар бу видеофильмни кўрган. Аввал бирор жойга борсак турмуш ўртоғим билан баравар юрар эдик. Шундан кейин у мендан ўн қадам олдинда, мен эса орқасидан юрадиган бўлдим. Бу ҳолатни гапириш қийин. Ажрашадиган даражага етганмиз, мен билан уч ой умуман гаплашмаган. Нима қилай, йиғлаганман. Кейин ёши катта отахонларимиз турмуш ўртоғимни чақириб, ‘Ўзинг билгансан актрисага уйланаётганингни, унинг бошқача аёл эмаслигини биласан, у образ яратишга қўрқса ролни ким ўйнайди, ўзинг аёлингга ишонасанку’, — дейишган ва яраштириб қўйишган. Унга ҳам кўнмасдан мени ишдан чиқариб олган, уч йил уйда ўтирганман.

Кейин турмуш ўртоғим умри узоқ бўлсин, бахтимга соғ бўлсин, тенгдошларимни кўриб қийналаётганимни билган, у ҳам қийналган, бироқ сездирмаган. Бу ҳолатдан сўнг билмайман, қандай қилиб маданият вазирлигига борган экан, мен кўрмаганман ва ‘Мен сабабчи бўлганман, болам кичкина бўлгани учун ишдан бўшатиб олгандим, турмуш ўртоғим санъатни яхши кўрар экан, мен чидай олмаяпман. Ишини тиклаб беринглар’, — деган экан. Кейин у ёқдагилар ҳам мени тушунишган, сабаби бирдан йўқолиб қолгандим.

Шунгача битта ролни ижро этгандим ва ‘Оталар сўзиъда кичкина ролларни ўйнаб миниатюраларда иштирок этганман. Бундан кейин йўқолиб қолганимдан улар билишган экан. Ўзим ишлаётган театрга мени гап-сўзсиз қайтариб олишди. Турмуш ўртоғимнинг ўзи олиб келган, директор, режиссёрларнинг олдига олиб кирган. Ана шундан кейин уч йил ишламаган бўлсам, 44 йил ўша театрда ишладим», — дейди актриса.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шамсиқамар Мансурова: «Баҳор қайтмайди»даги Клара образи учун эри билан ажрашишгача боргани ҳақида гапирди