Мен йўлбарсдан қўрмайман,
Чумолидан қўрқаман.
– Айбим не, эздинг? – деган
Саволидан қўрқаман.
Мен қиличдан қўрқмайман,
Тил тиғидан қўрқаман.
Дилга солган доғининг
Оғриғидан қўрқаман.
Мискинликдан қўрқмайман,
Бойиб кетсам қўрқаман.
Тор кўприкда юк босиб,
Тойиб кетсам қўрқаман.
Мен оз билсам, қўрқмайман,
Кўпроқ билсам, қўрқаман.
Нафс раъйи деб илмни
Увол қилсам, қўрқаман.
Итлар ҳурар, қўрқмайман,
Карвон тўхтар, қўрқаман.
Берк йўлларни ким очар?
Сарбон ухлар, қўрқаман!
Телбаликдан қўрқмайман,
Ақлимдан, воҳ, қўрқаман.
Ҳаддидан четга чиқса,
Олдимда чоҳ, қўрқаман.
Мурдадан ҳеч қўрқмайман,
Мудроқлардан қўрқаман.
Марддан чиқмас ёмонлик,
Қўрқоқлардан қўрқаман.
Ғофил: “Қўрқма!” деса ҳам,
Дам-сасидан қўрқаман.
Ҳақни ёд этмай олган
Нафасидан қўрқаман.
Девдан қўрқмайман, дерман,
Лекин зимдан қўрқаман.
Чунки дев ўз ичимда,
Мен ўзимдан қўрқаман.
Одамидан қўрқмайман,
Нокасликдан қўрқаман.
Қўрқит мени, Худойим,
Қўрқмасликдан қўрқаман!
Фозил Зоҳид
2004 йил
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади