19:00 / 16.09.2022
2 474

Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари можаро учун ўзбек томошабинларидан узр сўради

Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари можаро учун ўзбек томошабинларидан узр сўради
Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Ахмет Мисбаҳ Демиржан 15 сентябрь куни XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтган Турк киноси кунлари тадбирида юзага келган вазият учун расман узр сўради.

Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати вакили Шохира Ҳамро ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.

Шохира Ҳамрога кўра, Демиржан агентлик раҳбари билан суҳбатда аввало фестивални юқори даражада ўтказиш учун ташкилотчилар томонидан барча чоралар кўрилганини қайд этган. Унга кўра, ўзбек томошабинларининг икки давлат маданияти, киносига бўлган ҳурмат, эътиборини ҳисобга олган ҳолда Ҳинд ва Турк кино кунларини ўтказишга алоҳида тайёргарлик кўрилгани икки мамлакат вакиллари ва киноижодкорларини қувонтирган.

Тадбир сценарийси бўйича маросимга таклиф этилган барча 11 нафар турк киноюлдузлари биргаликда саҳнага чиқишлари, мухлислар қаршисида биргаликда ўтиришлари керак эди. Буни саҳнада 3та стулнинг бўш қолишидан ҳам билиш мумкин.

Ҳар бир киноюлдузнинг ўзига яраша характери бор, ҳамкасблар ўртасидаги муносабат уларнинг ўз ички иши, саҳнага чиқиш ёки чиқмаслик, ким билан ўтириш ё ўтирмаслик масаласи ҳар кимнинг ўз танловидир.

Шу ўринда Туркия маданият ва туризм вазирлиги юқори даражадаги ташкилотчилик учун Ўзбекистон Кинематография агентлигига ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдиради. Юзага келган ҳолат учун ташкилотчиларни айбламасликни сўрайди
”, дея ҳолатни изоҳлаган Ахмет Мисбаҳ Демиржан.

Ўз ўрнида Кинематография агентлиги ҳам ўзбек кино мухлисларидан ушбу воқеани изоҳлашда Тошкент халқаро кинофестивалига ташриф буюрган ҳар бир киноижодкор ватанимизда азиз меҳмон эканлигини унутмасликларини сўраган.

Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам уларнинг ички ишларига аралашмасдан, ўзбекона меҳмоннавозлик тамойилларига амал қилишимиз лозимлигини сўраб қолган бўлар эдик”, – дейилади хабарда.

Нургул Яшилчай, Бурак Ўзчивит, Сардор Гёкхан, Ахмет Мисбаҳ Демиржан

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари можаро учун ўзбек томошабинларидан узр сўради