Фото: 24 Канал
Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо «Калмар ўйини» сериалининг учинчи мавсумида суратга тушиши мумкин. Variety хабар беришича, сериал режиссёри Хван Дон Хёк Сеулда ўтказилган матбуот анжуманида шундай деди.
Бугун, 16 сентябр куни Netflix компанияси ушбу лойиҳа («Калмар ўйини») «Эмми» мукофоти билан тақдирланиши шарафига матбуот анжуманини ташкиллаштирди. Тадбирда режиссёрдан сериалнинг иккинчи мавсумида Голливуднинг таниқли актёрларидан биронтаси қатнашадими, деб сўрашди.
«Иккинчи мавсумда Голливуднинг биронта таниқли актёрини кўрмайсиз. Бу режада йўқ. Чунки воқеалар яна Кореяда бўлиб ўтади. Агар режамиз ўзгарса, учинчи мавсумда Голливуд актёрини таклиф этишимиз мумкин. Леонардо Ди Каприо «Калмар ўйини»нинг мухлиси эканини айтганди, агар вақт ва қурбимиз имкон берса, уни «Ўйин»га қўшишга уриниб кўрамиз», — деди режиссёр Хван Дон Хёк.
Хваннинг айтишича, «Калмар ўйини»нинг иккинчи мавсумини суратга олиш 2023 йилда бошланиб, 2024 йилда намойиш этилиши режалаштирилган.
Леонардо Ди Каприо, Калмар ўйини, Голливуд актёри “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
АҚШ яна бир Patriot тизимини Киевга топшириши мумкин