
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда, бастакор Равшан Намозов (1961-2022) узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда шоир Бобур Бобомурод маълум қилди.
Равшан Намозов 1961 йил 10 июлда Термиз шаҳрида туғилган. Хонандалик фаолиятини 1989 йилда ташкил этилган «Қарс» гуруҳи таркибида бошлаган. Қатор халқаро кўрик-танловлар ғолиби. «Чипрадалли», «Ковушим», «Ёр-ёр ёрон-эй», «Биё-биё», «Хаёл», «Мана шунақа» каби қўшиқлари билан халқ эътиборига тушган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар