
Россиялик хонанда Земфира Рамазонова 9 октябрь куни кечқурун Кипр жанубидаги Лимасол шаҳрида берган концертида Украинадаги уруш ҳақида биринчи марта очиқ гапирди.
«Бугун урушнинг 228-куни. Реалликка айланган дўзахнинг 228-куни. Бу вақт давомида кўп ўйладим, бу ҳақда ўзим билан гаплашдим. Мен саҳнада гапиришни билмайман, буни ёқтирмайман ҳам. Аммо ҳар куни уруш тугасин, мамлакатим бу урушни тўхтацин, деб ибодат қиламан», — деди хонанда ва «Ўқ узманг» қўшиғини куйлади.
24 февраль — Россия Украинага бостириб кирган куни Земфира беш йил ичида биринчи яккахон концерти билан Москвада чиқиш қилган эди. Унда тўғридан-тўғри урушга қарши баёнотлар янграмаган, лекин ўша куни ижрочининг сайтида ва ижтимоий тармоқларида «Урушга йўқ» ёзуви пайдо бўлган. Хонанда 26 февраль куни Москвада навбатдаги концерт дастурини тақдим этди. Шундан сўнг, Земфира Россияни тарк этиб, Парижга кўчиб ўтгани маълум бўлди.
Март ойида Земфира «Ўқ узманг» қўшиғига Украинадаги жанговар ҳаракатлар акс этган клип эълон қилди, май ойида у урушга ишора қилувчи янги «Гўшт» қўшиғини тақдим этди. Европа гастроли бошланишидан олдин «Лукадан Земфира» мини-альбоми чиқарилди, унинг матнларида урушга ишоралар бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар