15:13 / 06.11.2022
2 561

Азим Муллахонов машҳур «Шайтанат» қўшиғининг яратилиш тарихи ҳақида гапириб берди

Азим Муллахонов машҳур «Шайтанат» қўшиғининг яратилиш тарихи ҳақида гапириб берди
Фото: «Дарё»
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов «Дарё» интернет нашрининг YouTube каналига берган интервьюсида машҳур «Шайтанат» қўшиғининг яратилиш жараёни қандай кечгани ва қўшиқни ижро этишга талабгор бўлган ҳамкасблари ҳақида сўзлаб берди.

Ёдгор Саъдиев «Шайтанат» қўшиғининг шеърини бериб, «Бешта хонандага бердим, агар кимнинг ижроси яхши чиқса, саунтрек қилиб ўшани оламан», деган. Бу гапдан кейин умидимни ҳам узгандим. Бешта хонанданинг ичида аниқ кимдир зўр айтади, деб беэътибор бўлганман. Аммо Ёдгор ака қўнғироқ қилиб, қўшиқни сўраган. «Бешта хонандага берган бўлсангиз, мен нима қилдим айтиб», десам «Уларни қўявер, мени сенинг ижройинг қизиқтиряпти», деганди. Унинг қистови билан ўша куниёқ қўшиқ устида ишлашни бошлаганман. Бу қўшиқ ижодимдаги энг қисқа вақт ичида яратилган қўшиқ бўлган. «Шайтанат» қўшиғи уч кунда тайёр бўлган, — дейди хонанда Азим Муллахонов.

Табиатан инжиқ ва ўта талабчан бўлган ижодкор Ёдгор Саъдиев «Шайтанат» сериалининг саунтрекини нега айнан Азим Муллахонов ижро этишини истаган? Хонанда бу саволга ўз муносабатини билдирди.

Ёдгор ака ҳақиқатан ҳам талабчан ижодкор. Бу инсон мени ёшлигимдан танийди. Чунки раҳматли акам ва Ўзбекистонга хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Расулов билан яқин дўст бўлишган. Улғайиб, катта саҳнага чиққанимдан кейин бир нечта ижодий сафарларга бирга борадиган бўлиб қолдик. Саҳнада қўшиқ атаётганимда мени кузатиб ўтирган экан. Ёдгор ака «Яқинда ‘Шайтанат’ номли сериал оляпман, китобини ўқиганмисан?» деб сўраб қолди. Ўша пайтда бу китоб ҳақида эшитмаган эдим. «Албатта китобини ўқигин, қўшиқларини сен айтасан. Битта рол ҳам бор», деди.

Менимча, ўшанда Элчин ролини назарда тутганми, деб ўйлаб қоламан. Иш кўпайиб, анча вақт кўришмадик. Орадан икки йил ўтганидан кейин кўришиб қолганимизда «Сенга қўшиқ ҳақида айтгандим, у ижро этиладиган саҳналар яқинлашиб қолди», деганидан кейин ҳаракатни бошлаганман. Билишимча, Ёдгор ака қўшиқни Равшан Комилов ва Аҳрор Усмоновга ҳам берган экан. Аммо омад кулиб, уни ижро этиш менга насиб этди
, — дейди хонанда Азим Муллахонов.

Азим Муллахонов, Шайтанат, Ёдгор Саъдиев

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Азим Муллахонов машҳур «Шайтанат» қўшиғининг яратилиш тарихи ҳақида гапириб берди