Парижда AVICENNIA INTERNATIONAL PRIZE (Халқаро Авиценна – Ибн Сино мукофоти) тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон маданий меъросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти юртимиздаги Франциядаги элчихонаси кўмагида Франция тиббиёт институти академиясининг директорлар кенгаши тахт залида Абу Али ибн Синонинг бронза бюстини ўрнатди.
— Биз ушбу лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаларингиз учун барчаларингизга алоҳида миннатдорлик билдирамиз. Кўз олдингизда турган ушбу бюстни ўзбек халқи номидан ҳамкорлигимиз рамзи сифатида қабул қилишингизни сўрайман. Бу воқеа тарихда қолади ва ёш авлодларга улуғ олим Ибн Сино меъросини ўргатиш фаолиятига қўшилган муносиб ҳисса бўлиб хизмат қилади, — деди Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев.
— Мен маросимда иштирок этганимдан жуда мамнунман ва Жаҳон жамиятининг Франция Тиббиёт академиясида Ибн Сино бюстини ўрнатиш бўйича ташаббусини қадрлайман. Ибн Сино ўзбек заминининг сўзсиз даҳоси, айни пайтда унинг меъроси Европа ва жаҳон меъросининг муҳим қисмидир. Ўзбекистон ва Франция ўртасида яна бир маданий кўприк ўрнатган мамлакатингиздан чуқур миннатдорман, – деди Париж университети профессори Жоэл Чандиле ўз маърузасида.
Шунингдек, Париждаги Тиббиёт академиясининг Катта амфитеатрида Халқаро «Авиценна» мукофотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Мукофотларни Франция Тиббиёт академияси Президенти жаноб Тран Ба Хюи топширди.
Жорий йилда «Европа Иттифоқи, Ўрта ер денгизи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги фалсафий ва тиббий тадқиқотлар ҳамда ҳамкорликни рағбатлантириш учун» мазкур олий мукофот турли мамлакатлар вакилларига топширилди. Мукофотланганлар орасида ҳамюртимиз, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти Васийлик кенгаши раиси, «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳасини амалга ошираётган Бахтиёр Фозилов борлиги қувонарли.
Маълумот учун: «AVICENNIA INTERNATIONAL PRIZE» мукофоти 2015 йилда Европа Иттифоқи, Ўрта Ер денгизи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги фалсафий ва тиббий тадқиқотлар ҳамда ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган. Ушбу мукофот ўз тадқиқотлари ва нашр қилган китоблари орқали буюк мусулмон мутафаккири Ибн Сино ижодини ўрганишга ҳисса қўшган, тинчлик ўрнатиш, маданий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилган олимлар ва шахсларга берилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди