Самарқандда Озарбайжоннинг биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғон ва Венгрия Бош вазири рафиқаси Анико Левай Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева билан учрашишди.
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этувчи давлатларнинг биринчи хонимлари учун “Ўзбекистон ранглари” кўргазмаси.
© Саида Мирзиёеванинг шахсий архивидан
Учрашув давомида биринчи хонимлар "Ўзбекистон ранглари" кўргазмаси ва Самарқанд мусиқали драмма театри “Лазги – муҳаббат ва қалб рақси” спектаклини томоша қилишди.
"Ўзбекистон ранглари" кўргазмасида Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи коллекциясидаги машҳур асарлар жой олган.
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этувчи давлатларнинг биринчи хонимлари учун “Ўзбекистон ранглари” кўргазмаси.
© Саида Мирзиёеванинг шахсий архивидан
“Кеча биз Самарқанд саммитининг муҳтарам меҳмонлари — Эмине Эрдоған, Меҳрибон Алиева ва Анико Левайни хурсандчилик билан кутиб олдик. Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг биринчи хонимлари учун махсус "Ўзбекистон ранглари" кўргазмаси ташкил этилди. Экспозиция меҳмонларда катта таассурот қолдирди ва ҳайратлантирди”, дея ёзади Саида Мирзиёева.
Кўргазмада биринчи хонимларга "Avant-Garde Orientlists" китоблари совға қилинди. Биринчи хонимлар учун экскурсияни Савиций номидаги Нукус саъат музейи директори Москвадаги "Шарқ музейи" етакчи мутахассиси Тигран Мкртычев ўтказди.
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этувчи давлатларнинг биринчи хонимлари учун “Ўзбекистон ранглари” кўргазмаси.
© Саида Мирзиёеванинг шахсий архивидан
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Scala Publishers ҳамда Assouline Publishing нашриётига қарашли “Avant-Garde Orientlists" ва "Russian Avant-garde томонидан чоп этилган рисолаларининг тақдимоти Рус импрессионизми музейида ҳам бўлиб ўтганди.
Ўзбекистон ранглари кўргазмаси
© Туркия Президентининг матбуот хизмати
Мазкур китобларда И.В. Савитский номидаги Нукус Давлат санъат музейи сара тўпламларининг энг ёрқин экспонатлари акс этган.
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этувчи давлатларнинг биринчи хонимлари учун “Ўзбекистон ранглари” кўргазмаси.
© Саида Мирзиёеванинг шахсий архивидан “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди