10:38 / 15.11.2022
939

Наманганда Усмон Носир ҳайкали ва унинг номидаги хиёбон очилди

Наманганда Усмон Носир ҳайкали ва унинг номидаги хиёбон очилди
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги
Наманган шаҳрида шоир Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги кенг нишонланиб, унинг номи билан аталган хиёбон очилди.

Қайд этилишича, адабий тадбирда таниқли ёзувчи, шоирлар, адабиёт ихлосмандлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг иштирок этди. Жумладан, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Ғайрат Мажидов, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, филология фанлари доктори Нурбой Жабборов ва бошқалар қатнашди.

Наманган вилоятида давлат раҳбари қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Вилоят марказидаги эски гузарлардан бирида Усмон Носирнинг онаси — Холамбиби билан яшаган хонадон аниқланиб, ушбу маҳаллага Усмон Носир номи берилди. Шунингдек, Наманган шаҳридаги кўчалардан бирига ҳам шоир номи берилди. Янгидан қад ростлаган 22-сонли умумтаълим мактабига ёндош алоҳида музей ва кутубхона барпо қилинди.

Наманган шаҳрининг Ҳуррият кўчасида — Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи атрофида Усмон Носир хиёбони бунёд этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Наманганда Усмон Носир ҳайкали ва унинг номидаги хиёбон очилди