23 ноябрь куни Париждаги Лувр музейида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» номли кўргазма очилди.
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Лувр дунёдаги энг катта ва энг кўп ташриф қилинадиган музейлардан бири бўлиб, энг йирик ва қимматли бадиий асарлар тўпламига эга. Ҳар йили бу ерга 10 миллионга яқин сайёҳ келади.
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Луврнинг Ришеле зали ва Ислом бўлимида хронологик кетма-кетликда жойлаштирилган бешта бўлимдан иборат катта кўргазма макони яратилди. Булар — «Воҳа давлатлари ва подшоҳликлари даври: Ипак йўлидаги маданиятларнинг мулоқоти», «Ўрта асрлар ва санъатнинг гуллаб-яшнаши», «Марказий Осиёда исломнинг тарқалиши, маданият ва фанда Уйғониш даври», «Ибн Синодан Чингизхонгача», «Буюк империялар даври: Темурийлар ва Шайбонийлар».
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Ўзбекистон тарихининг 1500 йилдан ортиқ даврини қамраб олган кўргазма мамлакатимизнинг 16 музейидан 138 та ноёб ашё, шу жумладан, кўргазма учун махсус реставрация қилинган 70 та экспонатдан иборат. Шунингдек, Франция, Буюк Британия ва АҚШнинг йирик музейларидан келтирилган 31 та буюм кўргазмадан жой олди.
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Ушбу кўргазма етакчи хорижий ОАВ ҳамда блогерлар эътиборини тортди.
Маsh: «Луврда келгуси олти ой давомида Ўзбекистон намойиш этилади»
Россиянинг Маsh интернет-нашрининг ёзишича, «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси ҳар куни 20 000 нафар сайёҳни қабул қилишга тайёр.
«Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг қизи Саида раҳнамолигида олимларнинг тўрт йиллик ҳамкорликдаги меҳнати эрамиздан аввалги V-VI асрларга оид 169 қадимий экспонат учун макон яратилди. Деворий сурат, саройлар деталлари, амалий санъат буюмлари ҳамда Катта Лангар Қуръони саҳифалари кўргазмада намойиш этилмоқда.
Ҳатто Макроннинг шахсан ўзи ҳам кўргазмага ташриф буюриб, экспонатларни кўздан кечириб, ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришга ҳам улгурди», — деб ёзади нашр.
360 tv: «Лувр кичик Ўзбекистонга айланди»
Лувр кичик Ўзбекистонга айланди. Сабаби бу ерда «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси очилди. Очилиш маросимига Эммануэль Макроннинг шахсан ўзи ташриф буюрди.
«Агар Парижга келгудек бўлсангиз, албатта, кўргазмага боринг ҳамда VIII асрга оид Катта Лангар Қуръонига эътибор қаратинг. Бу ислом оламининг энг муҳим қўлёзмаларидан бири. Китоб айнан кўргазма учун реставрация қилинган, жараёнга Лувр мутахассислари ҳам жалб қилинган. Кўргазма куратори Рокко Рантенинг сўзларига кўра, бундай кўргазмани яна 30-40 йилсиз ташкиллаштириш имконсиз», — деб ёзади Россиянинг 360 tv телеканали.
Сергей Минаев: «Ўзбекистон тарихи ҳақида жуда оз нарса биламиз»
«Келгуси йили Самарқанд, ипак йўли ҳамда темурийлар даври, Ўзбекистон тарихи ҳақидаги ‘Тарих дарси’ ҳақида кўрсатув қиламан. Бу ҳақда жуда оз маълумотга эгамиз. ‘Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида’ кўргазмаси аҳамиятини унинг куратори Рокко Рантенинг сўзлари аниқ ифодалай олади: Яқин 30-40 йил ичида бундай кўргазмани ташкиллаштириш имконсиз», — дея фикр билдиради россиялик ёзувчи Сергей Минаев.
«Антиглянец»: «Французлар Европа ташқарисида ҳам маданият мавжудлигига амин бўлди»
Россиянинг «Антиглянец» Telegram-канали ушбу кўргазмадан сўнг, «французлар Европа ташқарисида ҳам маданият мавжудлигига амин бўлди», деган фикрда.
«Парижга келсангиз, кўргазмага ҳеч бўлмаса Европа ташқарисида ҳам маданият мавжудлигига амин бўлган французларнинг ҳайратини томоша қилиш учун бўлса-да ташриф буюринг. Экспонатлар — Далварзинтепа ва Холчаён ёдгорликларидан топилган экспонатлар, Варахшадаги қизил рангли хонадан деворий сурат, Кофирқалъадан ўймакор панно, Катта Лангар Қуръони саҳифалари, Амир Темур мақбарасидан қўш эшик, Афросиёбдаги элчилар тасвири туширилган деворий сурат ҳақиқатан ҳам ҳайратингизга сабаб бўлади.
Ўзим ҳам режалаштирилган шоппингни қолдириб, эртага Луврга қайтишимга тўғри келади. Агар келгуси йилнинг март ойигача Парижда бўлсангиз, кўргазмани ўтказиб юборманг», — дейилади Telegram-канал хабарида.
Алёна Долецкая: «Парижда узоқроқ муддатга қолиб, бу гўзалликдан баҳра олсайдим»
Россиялик журналист Алёна Долецкая «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмасини томоша қилиш учун Парижда узоқроқ муддатга қолиш истагини билдирди.
«Ўтган йили Ўзбекистонга саёҳат қилган эдим, бироқ кўп нарсани кўрмаганим учун албатта у ерга яна боришим кераклигини тушундим. Парижда узоқроқ муддатга қолиб, бу гўзалликдан баҳра олсайдим. Агар Нукусдаги Савицкий музейидаги хазина бу ерга олиб келинса, Ўзбекистон қандай қилиб Парижни ‘портлатишинини’ тасаввур ҳам қила олмайман. Французлар ҳайратдан ёқа ушлаган бўларди», — деб ёзади Алёна Долецкая.
Тина Канделаки: «Ўзбекистон Луврни забт этди»
Россиялик таниқли журналист Тина Канделаки ўз ўқувчиларидан ушбу кўргазмани ўтказиб юбормасликни сўрамоқда.
«Ўзбекистон ‘Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида’ ҳамда ‘Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари’ кўргазмалари вақтида Лувр ва араб дунёси институтини забт этди. Саида Мирзиёева кураторлигидаги кўргазмаларга тайёргарлик сўнгги уч йил давомида олиб борилди. Ўзбек ва француз олимлари ҳамкорлигида бир неча марта археологик экспедициялар ўтказилиб, уларда бир қанча ноёб экспонатлар топилди. Луврга ташриф буюрувчилар уларни илк марта кўриш имконига эга бўлади. Шунинг учун кўргазмага ташриф буюриш имкониятини қўлдан бой берманг, бунинг учун ҳали сизда вақт бор. У келгуси йилгача давом этади», — деб ёзади Тина Канделаки.
Лувр, Ўзбекистон маданий мероси, Кўргазма, Саида Мирзиёева “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади