Ўзбекистонлик актриса Ситора Фармонова “Москва премьераси” 4-МДҲ кинофестивалида нуфузли мукофот билан тақдирланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
Ҳамдўстлик мамлакатларининг “Москва премьераси” (Московская премьера) халқаро кинофестивалида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Мансур Абдухолиқов томонидан суратга олинган “Тенгиз” бадиий фильми “Энг яхши актриса” номинациясида мукофот билан тақдирланди.
© Кинематография агентлиги
Мазкур фильмда бир аёлнинг ҳаёти, унинг атрофидагилар ва турмуш тарзи ҳақида ҳикоя қилинади. Бундан ташқари, фильмда қорақалпоқ халқининг урф-одатлари, маданияти, Орол денгизининг тақдири, мўйноқликлар ички кечинмалари ифодаланган.
Ушбу фильм, асосан, Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида истиқомат қилувчи Манзура Ерниёзова ва унинг жасоратига бағишланади. Фильмда бадиий тўқималар мавжуд. Лекин фильм сюжетига бу аёлнинг тушкунликка тушмай тикувчиликни ўрганиб, тадбиркорга айлангани, ёшларга ибрат бўлаётгани, ирода ва матонати асос қилиб олинган.
“Бахтсиз ҳодиса туфайли ўнг оёқ-қўлидан ажралган Тенгиз исмли келиннинг бир зумда тўкис кўринган бахтидан айрилиши ҳақидаги воқеа билан бошланса, фильмда келгуси саҳналар анча кўтаринки тус олади. Тўғри, у севган ёридан, бахтидан воз кечади, лекин ўзининг тиришқоқлиги ва меҳнати туфайли яна ҳаётга қайтади”, дейилади хабарда.
Фильм сценарийи муаллифлари Ғафур Шермуҳаммад ва Шуҳрат Ризаев, постановкачи оператор — Дилмурод Турдибоев.
© Кинематография агентлиги
Фильмда бош ролларни Ситора Фармонова, Кўпжурсин Алланазаров, Роза Пиязова, Феруза Саидова, Лизахон Ҳақназарова ва бошқалар ижро этишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур фестивалда ўзбек режиссёри Қамара Камалова халқаро кинематография ҳамкорлигига қўшган ҳиссаси учун фахрий мукофот билан тақдирланган эди.
Ситора Фармонова, Москва премьераси, Энг яхши актриса, Тенгиз “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди