Фото: MOLA
Британияда археологлар эрамизнинг 630-670 йилларига оид тилла маржонларни топишга муваффақ бўлишди.
Олимлар қимматбаҳо маржонларни «бир умрга татигулик топилма» сифатида баҳоламоқда.
Тақинчоқ Рим тангалари, олтин, ёқут, шиша ва ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган камида 30 та маржон ва мунчоқлардан иборат. Тақинчоқ қироллик оиласига мансуб аёлга тегишли деб ҳисобланган қабрда топилган. Олимларнинг фикрича, ўрта асрларга оид бундай қимматбаҳо маржонлар шу пайтгача Британияда топилмаган эди.
Тақинчоқ Лондон археология музейи археологлари томонидан Нортҳэмптон ғарбидаги Ҳарпол ҳудудида турар-жой мажмуаси қурилишидан олдин олиб борилган қазишмалар пайтида топилган.
Фото: MOLA
Маржоннинг марказий элементи қизил хочли тўртбурчак бўлакдир. Тахминларга кўра, аёл Британиядаги насроний элитасининг биринчи вакилларидан бири бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди