date
views 10 896

Раъно Шодиева илмий иш ёқлаш баҳонасида савобли ишга қўл урди

Раъно Шодиева илмий иш ёқлаш баҳонасида савобли ишга қўл урди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият институтининг магистрлик бўлимида таҳсил олиб, айни дамда “Қўғирчоқ театрининг имконияти чекланган болаларни тарбиялашда тутган ўрни” мавзусида илмий иш ёқламоқда.

“Нима учун бу мавзуни танлагансиз?”, деган саволга актриса қуйидагича жавоб берди:
“Чунки ўзим имконияти чекланган болалар билан ишлайман. Театрда мазкур мавзуда илмий иш қилишга имкониятим борлиги учун ҳам айнан шу мавзуга қўл урдим”.

Маълумот учун: Актриса JAiKA сайёҳлик компанияси томонидан уюштирилган лойиҳада иштирок этиб, сурдо(имо-ишора) тили бўйича 3 ой давомида таҳсил олган, дейилади "Кун" нашрида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Раъно Шодиева илмий иш ёқлаш баҳонасида савобли ишга қўл урди