Ўз вақтида режиссёр Жеймс Кэмерон актёр Мэтт Дэймонни «Аватар»да бош ролни ўйнаб, эвазига филмдан тушган 10 фоиз маблағни олишни таклиф қилган эди. Бироқ бу пайтда «Жейсон Борн»га муккаси билан шўнғиб кетган Дэймон таклифни рад этган.
Вақтлар ўтиб маълум бўлдики, Дэймон кинематография тарихидаги энг йирик шартномалардан бирини қўлдан бой берган.
Маълумот учун: «Аватар» намойиш этилишидан тушган «касса» айни пайтга келиб 2,8 миллиард долларни ташкил этмоқда. «Аватар-1» (2009) ва «Аватар-2» (2022)да бош роллардан бирини Сэм Уортингтон (Мэтт Дэймоннинг ўрнига) ўйнаган.
BBC ёзишича, Кэмерон Дэймонга йўқотилган имконият учун афсусланмасликни маслаҳат берди. Чунки 2021 йилги интервюсида актёр Кэмероннинг таклифини қайтарганидан афсусдалигини айтганди.
«У ҳалиям ўзини кечира олмаяпти. Мэтт, сен ахир жаҳоннинг энг катта киноюлдузларидан бирисан, тақдирга тан бер», — деди Кэмерон ҳазиллашиб.
Режиссёрнинг айтишича, Дэймон кейинги «Аватар»ларга чақирилиши мумкин. Бироқ энди 10 фоизлик таклиф бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди