1 832
Интернетни «портлатган» рақсни ўзи ўйлаб топган ёш актриса Женна Ортега ҳақида 20 та факт
Фото: AdMe
Женна Ортега 6 ёшидан бошлаб фильмларда суратга тушади, лекин 20 ёшга тўлганида «Аддамслар оиласи» култ фильми қаҳрамони Уэнздей роли туфайли бутун дунёга машҳур бўлди. Ижтимоий тармоқларда кучли реакцияга сабаб бўлган ва вирусга айланган рақсни қизнинг ўзи ўйлаб топган. Ҳозирда Женнани бўлажак Голливуд юлдузи деб атаб, уни буюк келажак кутаётгани башорат қилинмоқда.
Женна Ортега 2002 йил 27 сентябрда катта оилада туғилган, унинг 6 ака-ука ва опа-сингиллари бор. Қизнинг аждодлари мексикалик ва пуэрто-риколик бўлган.
Женна эрта ёшданоқ фильмларда рол ўйнашни бошлагани сабабли барча мактаб ўқувчилари каби имтиҳонлардан ўта олмагани ва битирув кечасида қатнашмаганидан афсусланади.
Женна 2004 йилда «Ғазаб» фильмини кўрганидан кейин актриса бўлишга қарор қилади. У ёш Дакота Феннингнинг чиқишидан ҳайратда қолади. «Ўшанда онамга бу актрисанинг пуэрто-риколик версияси бўлишни хоҳлаётганимни айтганман», деб эслайди қиз.
Бир куни Женнанинг онаси ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига қизининг видеосини жойлаштиради ва унга «Менинг драма қироличам» деб изоҳ ёзади. Истеъдодли қиз иштирокидаги видеони кастинг директори пайқаб қолади ва Женнани учрашувга таклиф қилади. Бироз вақт ўтгач, ёш актриса реклама роликларида рол ўйнай бошлайди.
У иштирок этган биринчи фильм «Темир одам-3» эди. 11 ёшли Женна вице-президентнинг қизи ролини ижро этган. «Улар мен иштирок этган бутун бир кадрни кесиб ташлашган, — дейди актриса. — Аммо мен ўйнаган ўша 2 сонияни кўрсатишганда, онам ва дўстларим завқдан бақириб юборишганди».
Бир йил ўтгач, 2014 йилда қиз «Бокира Жейн» телесериалида бош қаҳрамоннинг болалигини ўйнайди.
«Сирли ўрта мактаб тартибсизликлари» ва «Бокира Жейн» сериалларида.
Фото: AdMe
2016 йилда Женна «Ҳарлининг ҳаёти» телесериалида бош ролни ижро этади, фильмда у катта оиладан чиққан вундеркинд бола ролини ўйнайди. Қиз актрисаликка қадам қўйишдан олдин, унинг оиласи телевизорда сериаллар томоша қилишни канда қилмасди. Ўшанда Женна агар унга актриса бўлишга рухсат беришса, уни ҳам телевизорда кўришларини айтади. Онаси унга киноя билан: «Қўйсанг-чи», деб жавоб беради. Лекин айнан шундай бўлди.
«Ҳарлининг ҳаёти» эпизодларидан бирида актриса учун башоратли жумла бор эди. Сериалда 7 нафар фарзанднинг ўртанча қизи Ҳарли оиласи учун паркка саёҳат уюштиришга ҳаракат қилади. Аммо ўша куни барча ака-ука ва опа-сингиллари банд бўлганини билиб, у шундай дейди: «Етти бола бўлса-ю, сен эса ўртанчаси бўлсанг шундай бўлади. Агар оиламиз ҳафта бўлганида, мен чоршанба бўлардим». Чоршанба эса инглиз тилида «уэнздей» бўлади.
Фото: AdMe
Актриса мультфильм қаҳрамонларига овоз беришда ҳам иштирок этади. Унинг ишлари орасида «Шаҳардан ташқарида», «Гринлар оиласи шаҳарда» ва «Авалор маликаси — Элена» картиналари бор.
Эътироф этилган «Сиз» сериалида Женнанинг Элли исмли қаҳрамони 2-мавсумда пайдо бўлади ва бош қаҳрамоннинг қўшниси ролини ўйнайди. Бу унинг Disney лойиҳаларидаги биринчи «катта» роли экани учун қиз жуда хавотирланади: «Ҳар куни суратга олиш майдончасига борганимда, мени ишдан бўшатишади деб ўйлардим».
2021 йилда Женна қаҳрамон Женнифер Гарнернинг тўнғич қизини ўйнаган «Ҳа дейиш куни» комедияси экранларга чиқди.
Мухлислар Женнани «қўрқинчли фильмлар маликаси» деб аташади, чунки қиз 2022 йилнинг ўзида бир нечта шу жанрдаги фильмлар — «Икс», «Энага» ва «Қичқириқ»да суратга тушишга муваффақ бўлган.
«Ҳа дейиш куни» ва «Қичқириқ» фильмларида.
Фото: AdMe
«Уэнздей» телесериалидаги тақдирини ҳал қилувчи рол учун видеокастингдан ўтаётган пайтида актриса гримда эди, бундан ташқари, у бир кундан бери ухламаганди — Женна ўша пайтда Янги Зеландияда «Икс» қўрқинчли фильмини суратга олиш жойида бўлган. «Мен экранда шу кўринишда пайдо бўлишим билан Тим Бертон кулиб юборди. Мен ҳам», — деб эслайди у.
Женна Ортега 1991 ва 1993 йиллардаги «Аддамслар оиласи» фильмларида Уэнздей ролини ўйнаган Кристина Риччи билан суратга тушиши ҳақидаги хабардан даҳшатга тушганини айтади. «У жуда зўр актриса. Мен у билан танишишга қарши эмасдим, лекин у Уэнздейни бенуқсон ўйнаган. Ва бу мен учун ушбу сериалда ўйнаш қийин бўлганининг яна бир сабаби эди», — дейди қиз.
Женна ҳамкасблари Гвендолин Кристи ва Эмма Майерс билан «Уэнздей» сериалининг суратга олиш жараёнида.
Фото: AdMe
Женна «Жуда ғалати ишлар» сериалининг ашаддий мухлиси бўлиб, унинг иштирокидаги «Уэнздей» лойиҳаси яқинда мазкур сериал рекордини янгилади.
Женна вегетариан бўлиб, ҳайвон маҳсулотларини истеъмол қилмасди, лекин Руминияда ўтган сериални суратга олиш пайтида у чет элда овқатланишни мувозанатлаш учун балиқ истеъмол қила бошлади.
Режиссёр Тим Бертоннинг маслаҳатига кўра, Уэнздей ролини ўйнаганида Женна камдан кам киприк қоққан. Актрисанинг сўзларига кўра, бу унчалик осон бўлмаган: «Агар кўзимни пирпиратиб юборсам, бутун саҳнани қайта суратга олишим керак эди. Қиш бўлгани учун юзимга шамол тегиб, кўз ёшларим оқарди. Аммо бунга кўникиб, фақат бошқа одамлар гапираётган пайтда кўзимни пирпиратиб олардим».
«Уэнздей» сериали премьерасида. 2022 йил Met Gala’да.
Фото: AdMe
Женна ўқишни яхши кўради. Интервьюда у Михаил Булгаковнинг «Уста ва Маргарита» романини ўқиганини айтади, чунки бу китоб у рол ўйнаган «Сен» сериалида тилга олинган.
«Уэнздей» сериалида виолончел чалиш саҳнаси учун Женна суратга олиш бошланишидан 2 ой олдин чолғу асбобини чалишни ўргана бошлайди.
Актриса кино мукофотлари учун бир нечта номинацияларга эга, жумладан Уэнздей роли учун «Олтин глобус»га сазовор бўлган.
Женна 2018 ва 2022 йилларда.
Фото: AdMe
Женна интервьюларида шахсий ҳаёти ҳақида гапирмайди ва у ҳақидаги ғийбатларга ҳазил билан жавоб беради: «Интернетдаги маълумотларга кўра, мен 6 та йигит билан юрган эканман. Аслида эса уларнинг ҳеч бири билан учрашмаганман».
2017 йилда қиз дўсти, қўшиқчи Жейкоб Сарториуснинг Chapstick клипида рол ўйнади.
2020 йилда 18 ёшли актриса ўзининг шахсий ҳикоялари тўплами бўлган биринчи китоби — «Буларнинг барчаси севги: юрак ва қалбингиз учун мулоҳазалар» номли тўпламини чиқарди.
2022 йил декабрида «Уэнздей»да Хавер Торп ролини ўйнаган Перси Уайт ва Женна «Қиш, баҳор, ёз ёки куз» романтик комедиясида суратга тушиши маълум бўлди. Янги Голливуд юлдузи биринчи марта лойиҳада ижрочи продюсер сифатида ҳам ишлайди.
Женна ва Перси Уайт «Уэнздей» сериалида
Фото: AdMe
Гарчи ҳозирда актрисалик карьерасига эътибор қаратган бўлса-да, келажакда Женна режиссёр бўлишни хоҳлайди.
Яқин келажакда актрисанинг бир вақтнинг ўзида бир нечта янги лойиҳалари, жумладан, «Қичқириқ-6» қўрқинчли фильми, «Энг яхши кўриниш» триллери ва «Миллернинг қизи» комедик-драмаси экранларга чиқади.
Женна Ортега, Уэнздей, Бокира Жейн, Ҳарлининг ҳаёти “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди