470
Жеймс Кемероннинг «Аватар: Сув йўли» фильмида рол ўйнаган актёрлар қандай кўринишга эга? (фото)
Фото: Кино.24
Дунёга машҳур режиссёр Жеймс Кемероннинг «Аватар: Сув йўли» фильми дунё бўйлаб энг кўп даромад келтирган кинокартиналар сафига киритилди. Фильмда рол ижро этган актёрлар ҳам янада машҳурликка эришиб, томошабинлар эътирофига сазовор бўлди, бироқ бир қарашда унда қайси актёрлар рол ижро этганини билиб бўлмайди.
«Аватар: Сув йўли» фильми соҳилбўйи қирғоқлари, ороллар, рифлар ва чуқур денгизларда яшовчи сув дунёси аҳолиси, инсонлар ҳақида ҳикоя қилади. Кинокартинанинг давомийлиги 3 соат 10 дақиқани ташкил қилади.
Фильм Наъви ўрмонларидаги воқеалар билан бошланади, у ерда бош қаҳрамон Жейк Салли (кинокартинада ушбу ролни Сем Уортингтон гавдалантирган) севгилиси Нейтири (бу ролни актриса Зои Салдана ижро этган) билан биринчи марта учрашган, бироқ осмондан келган инсонларнинг (Ер сайёрасининг ҳарбийлари ва бошқа мавжудолар) қайтиши уларни яшаётган жойини ташлаб кетишга мажбур қилади.
Фильмнинг асосий воқеалари Пандора океанида содир бўлади, у ерда Жейк Салли Тоновари (Клифф Кертис) ва Ронайл (Кейт Уинслет) томонидан бошқариладиган Меткайина рифлари клани билан учрашади. Аммо улар бу танишувдан мамнун бўлмайди — янги иттифоқчи орқасидан қурол-яроғлари билан ерликлар келади (Жеймс Кемероннинг режасига кўра, бу можаро ҳозирги глобал қочқинлар инқирозини акс эттирган).
Сем Уортингтон — Жейк Салли
Фото: Кино.24
Сем Уортингтон «Аватар» франшизасига Жейк Салли образида қайтди, унинг кинокартинадаги образи ҳар доим Наъви сифатида ҳаёт кечиради. Жейк Оматикая халқи сифатида танилган Пандорадаги ўрмон қабиласининг раҳбари ҳисобланади.
«Бу фильмни яратиш эмас, муҳаббат меҳнати. Бу шунга ўхшайди. Биз аввал ҳеч қачон қилмаган ишларимизни қилдик. Мен ва Жеймс Кемерон тил топишамиз», — дейди актёр Сем Уортингтон фильмнинг яратилиш жараёни ҳақида.
Сигурни Уивер — Жейк ва Нейтирининг қизи
Фото: Кино.24
Сигурни Уивер «Аватар» фильмининг биринчи қисмида олим Грэйс ролини ўйнаган, бироқ у кинокартинанинг иккинчи қисмига бошқа қаҳрамон сифатида қайтди. Актриса «Аватар: Сув йўли» фильмида Жейк ва Нейтирининг асраб олинган ўсмир қизи — Кири ролини ижро этди. Уивер Empire журналига берган интервьюсида ўзини ўсмир қизнинг ўрнига қўйиши унчалик қийин бўлмаганини айтган.
Зои Салдана — Нейтири
Фото: Кино.24
Актриса Зои Салдана ўзининг ролини Жейк Саллининг рафиқаси ва Оматикая халқининг энг зўр жангчиларидан бири, яъни Нейтири ролида такрорлади. Актриса сувга шўнғиш саҳналарини суратга олиш жараёнларида сув остида беш дақиқа нафасини ушлаб туришга муваффақ бўлди. Салдано Variety нашрига берган интервьюсида Жеймс Кемерон билан ишлаш имконияти ҳаётда бир марта бериладиган ҳамкорлик эканини айтган.
Клифф Кертис — Тоновари
Фото: Кино.24
Актёр Клифф Кертис фильмда Меткайн қабиласининг бошлиғи Тоновари ролини ўйнади. «Бу мен учун энг юқори тажриба. Менга ҳаммаси, айниқса, сувда бўлиш жуда ёқди. Бу мен учун ҳақиқий уй эди, мен ўзимни жуда қулай ҳис этдим», — дейди у фильм намойиши жараёнида берган интервьюсида.
Кейт Уинслет — Ронал
Фото: Кино.24
Голливуд юлдузи Кейт Уинслет «Аватар» франшизасига Сув қабиласидаги Ронал (фильмда Меткайна номи билан танилган) ва қабила бошлиғи Тоновиранинг рафиқаси ролида қўшилди. Ронал ҳомиладор бўлса ҳам ватанини ҳимоя қилиш учун курашади. «У кучли. Жангчи», — дейди Уинслет Empire журналига берган интервьюсида ўз қаҳрамони ҳақида.
Британ Далтон — Лоак, Жейк Сулли ва Нейтирининг иккинчи ўғли
Фото: Кино.24
Британ Далтон кинокартинада Лоак, яъни Жейк ва Нейтирининг иккинчи ўғли ролини ижро этди. У ота-онасининг буйруғини бажаришга келганда ўзини бироз жаҳлдор тутади. Лоак ҳар доим катта муаммоларга дуч келади, чунки у отасининг қоидаларига амал қилмайди. «У исёнчи, муаммога дучор бўладиган мавжудот», — дейди Далтон ўз образи ҳақида.
Бундан ташқари фильмда:
- Жованни Рибизи — Паркер Селфридж;
- Эди Фалько — генерал Ардмор;
- Мишел Ео — Доктор Карина Мог;
- Жемейн Клемент — доктор Ян Гарвин;
- Уна Чаплин — Варанг ролини ижро этган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди