date
views 48 526

Асал Шодиева Дилноза Кубаевага таҳдид қилди

Асал Шодиева Дилноза Кубаевага таҳдид қилди

Актриса Асал Шодиеванинг Instagram`даги саҳифаси бузиб кирилди. Бу ҳақда мазкур ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бўлмиш бошқа санъаткорлар хабар бермоқда, дейилади "Даракчи" нашрида.

Маълум бўлишича, актрисанинг номидан унинг бошқа ҳамкасбларига хабарлар йўлланмоқда ва шубҳали ҳаволаларга кириш сўралмоқда.

Актриса Дилноза Кубаеванинг номидан унинг мухлислари томонидан юритиладиган саҳифага ҳам Асал Шодиева хат “жўнатди”.

Унда хакерлар Асал Шодиеванинг номидан Дилноза Кубаева номи билан юритилаётган саҳифани бузиб кириш билан таҳдид қилган.

Маълумот учун, актриса Дилноза Кубаева ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслигини бир неча маротаба таъкидлаб ўтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Асал Шодиева Дилноза Кубаевага таҳдид қилди